UZ

Сўнгги янгиликлар

18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0 14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0 14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0 11:09Қатардаги йиғинда Шомуродов, Исмоилов ва Неманов қатнашмаяпти 0

19 фев 07:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ронда Роузи қайтмоқда, унинг жанги расман тасдиқланди + ФОТО

Ўз вақтида UFC ҳам жангини ташкил қила олмаган аёллар ўртасида аралаш яккакураш санъатининг икки супер юлдузи ўзаро октагонни иккига бўлади.

Ронда Роузи ва Жин Карано бир-бири билан жанг учун Most Valuable Promotions баннери остида профессионал фаолиятини қайта тиклаяпти. Жанг 16 май куни Калифорниянинг Инглвуд шаҳрида бўлиб ўтади ва блогер-боксчи Жейк Пол ҳаммуаллифлик қиладиган MVP промоутерлик компанияси MMA бўйича биринчи турнирининг асосий тўқнашувига айланади. 

Ушбу турнирни илгари ҳеч қачон аралаш яккакураш жангларини намойиш этмаган Netflix стриминг платформаси трансляция қилади. Аёллар ўртасидаги супер жанг -145 фунт (65,8 кг) вазн тоифасида беш дақиқадан беш раундга мўлжалланган бўлиб, олти бурчакли "қафас"да бўлиб ўтади. Қолган кард жанглари тез орада эълон қилинади.

Маълумот учун, 43 ёшли Жин Карано 2009 йилда Strikeforce турнирида Крис Киборгга биринчи раунддаёқ техник нокаут билан мағлуб бўлган ва ўша чемпионлик жангидан сўнг аралаш яккакурашларни тарк этганди. 39 ёшли Ронда Роузи эса 2016 йилда Холли Холм ва Аманда Нуньес билан чемпионлик жангларида нокаутга учраб, фаолиятини якунлаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг