UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0

12 апр 15:36
Янгиликлар

Футбол

Россиядан қайтган Жепаров ўғли билан махсус 14 кунлик карантиндан чиқди + ФОТО

Ўзбекистон U-14 термаси устози Сервер Жепаров фарзанди Рауль билан 14 кунлик карантин муддатини ўтади.

Бизга маълум бўлишича, улар Россиянинг Қозон шаҳридан Ўзбекистонга қайтиб келган ва 2 ҳафта давомида махсус изоляцияланган контейнерларга жойлаштирилган. Жепаров карантиндан чиққани ҳақда Instagram'даги саҳифаси орқали хабар берди.

“COVID-19. 14 кун махсус жиҳозланган контейнерларда бўлдик. Президентимиз Мирзиёев Шавкат Миромонович ўз халқига ғамхўрлик қилаётгани учун ташаккур! Фикримча, контейнерлар карантинда яшаш учун зарур бўлган барча нарсалар билан таъминланган.

Тўрт киши яшадик. Телевизор, кондиционер, ҳожатхона, ҳаммом (душ), иссиқ ва совуқ сув, шаҳар телефони, чойнак қайнаган суви билан, сув қайнатишга махсус чойнак, пиёла, гигиена воситалари, тиш пастаси, чўткалар, ниқоблар, қўлқоплар, совун, шампун, тозаликни сақлаш учун челак ва латта бор. Овқат кунига 3 маҳал, котлетлар, товуқ, гуруч, гречка, перловка, макаронлар, палов, сув, салатлар, олмалар, мандаринларнинг барчаси бир марталик идишларга солинган, бу эса карантин қоидаларига риоя қилинаётганидан дарак беради. Десертга чой ва ширин печеньелар, эрталабки нонуштага эса йогурт, тухум, бўтқа (каша), сариёғ, пишлоқ, сосискалар берилди.

Бизга хизмат кўрсатган ходимлар, тест таҳлилларини олган шифокорлар, 14 кун давомида биз билан бўлиб, кундалик муаммоларимизни ҳал қилганларга чин юракдан миннатдорчилик билдирмоқчиман, бу улар томонида кўрсатилган ҳақиқий қаҳрамонликдир.

Биз буни уддалик, бу осон эмас эди. Шароитлар эса яшашимизни осонлаштирди. Давлатимиз Президенти ҳамда унинг жамоасига яна бир бор ташаккур. Энди мен ва ўғлим уй карантинида бўламиз. Келинг, барчамиз биргаликда пандемияга қарши курашайлик, карантин талабларига амал қилган ҳолда COVID-19 вирусини енгишимиз мумкин”, дея саҳифасида изоҳ қолдирган Жепаров.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг