UZ

Сўнгги янгиликлар

21:53Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпиони! 0 19:36Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади 0 18:56Америкага борган Разамбек Жамалов чемпион Хамзат Чимаевни табриклади + ФОТО 0 18:35Энг кўпи собиқ чемпионда: UFC 319 турнири жангчилари қанча гонорар ишлаб олишгани маълум 0 18:14Хабиб Умар Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги ҳақида хабар берди 0 17:53Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди 0 17:32Енгилмас Итаума Усикка "вызов" ташлади 0 17:11Академик эшкак эшувчиларимиз Литвадаги мусобақада шоҳсупага кўтарилишди + ФОТО 0 16:50Хоккей терма жамоаларимиз Татаристонда йиғин ўтказяпти, ўртоқлик ўйинларининг бирида 1:20 ҳисоби қайд этилди 0 16:29Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин 0 16:08Ўзбекистонлик жаҳон чемпионати совриндори Ливерпулдаги ЖЧда Озарбайжон шарафини ҳимоя қилади 0 15:47Танзила Нарбаева Қозоғистон Президенти томонидан мукофотланди 0 15:26Чимаев Абу-Дабидаги UFC 321 турнирида жанг қилиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 15:05Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум 0 14:44Жанг UFC 321 турнирига қайтарилди. Ташкилот хатосини тўғрилади 0

30 янв 08:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рустам Тўлаганов: "Нокаут режа қилмагандик"

Рио Олимпиадаси совриндори Рустам Тўлаганов Москва шаҳрида ўтказилган профессионал бокс оқшомида рингга кўтарилди.

Ушбу жангда Тўлагановга колумбиялик Беиби Беррокал рақиблик қилди. 8 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. Баҳснинг асосий қисмида ҳамюртимиз устунлик қилди. Якунда ҳакамлар бир овоздан Рустам Тўлагановнинг ғалаба қозонганини қайд этишди. www.olamsport.com сайти муҳбири жангдан кейинги фикрларини билиш мақсадида, боксчимиз билан боғланди:

«Тўғри, бир йиллик танаффусдан сўнг рингга қайтиш бироз қийин бўлди. Лекин мураббийларимиз, жамоамиз билан келишганимиздек уддаладик. Нокаут режа қилмагандик, жангни тўлиқ ўтказишни мўлжаллаган эдик. Ҳамма нарса режа асосида кечди. Рақибим анчайин тажрибали боксчи. Ўзингиз ҳам жангни кўрдингиз: қанча зарба ўтказиб юборишига қарамай оёқда туришга, 8 раундни якунлашга ҳаракат қилди. Бироқ биз мақсадимизга эришдик. 

Машғулотларни бир муддат терма жамоа билан ҳам олиб бордим. Москвада ҳам тайёрландик. Кўпроқ тезлик устида ишлашга эътибор берилди. Кейинги режаларимиз келаётган жангга пухта тайёргарлик кўриш. Насиб қилса март ойида 5-жангим бўлади» - деди Тўлаганов.

Сарвиноз Рахмонқулова суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг