UZ

Сўнгги янгиликлар

17:30Разамбек Жамалов эртанги жанги олдидан жамоаси билан Тбилисига етиб борди (ФОТО) 0 16:42Дана Уайт — Макгрегорнинг келажаги ҳақида: "Агар ютса бешта, ютқазса учта сценарий бор" 0 16:12Нурсултон Рўзибоев укасини қўллаб-қувватлаш мақсадида Москва шаҳрига етиб борди + ВИДЕО 0 15:37Расман. Энцо Маресканинг штабида кимлар ишлаши маълум 0 15:01Конор Макгрегор: "Уч вазн тоифасида чемпион бўлишимга ишонаман" 0 14:30Холлоуэй Макгрегорни мағлуб этиб, йил охиригача учинчи жангни ўтказмоқчи 0 13:45Макгрегор навбатдаги рақиби ким бўлиши мумкинлигини айтди 0 13:16Килиан Мбаппе ЖЧда навбатдаги рекордини ўрнатди 0 12:40Шакур Стивенсон Zuffa Boxing билан шартнома имзолади 0 12:03"Шанба оқшомида Холлоуэй фаолиятини якунлайди" - Конор Макгрегор 0 11:28Фьюри, Жошуа, Макгрегор, Холлоуэй, Анкалаев, Рамазон Темиров. Июль ойида бокс ва ММА мухлисларини "ёндирадиган" жанглар кутмоқда 0 10:55"Айрим ўйинчилар тайёр эмас эди". Марокаш мураббийи — ЖЧ-2026`даги Франция билан ўйин ҳақида 0 10:27Мураббий Конор нега енгил вазнга қайтмоқчи эмаслигини айтди 0 09:44"Тожик бургути" Рамазон Темиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 09:02Бугун Осиё чемпионатида Дўсматов ва яна етти боксчимиз 1/2 финал чиптаси учун рингга чиқади 0

15 авг 09:56
Янгиликлар

Шахмат

Saint Louis Rapid & Blitz. Нодирбек Абдусатторов рапид баҳсларидаги иштирокини якунлади

АҚШнинг Миссури штати Сент-Луис шаҳрида шахмат бўйича дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари иштирокида нуфузли турнир давом этмоқда.

Saint Louis Rapid & Blitz мусобақаси "Grand Chess Tour" лойиҳаси доирасидаги тўртинчи турнир бўлиб, унинг мукофот жамғармаси 175 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Бош соврин учун биринчи рақамли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам кураш олиб боряпти. 

Турнир айланма форматда, рапид ва блиц йўналишларида вақт назоратида ўтказиляпти. Гроссмейстерлар 9 тур рапид, 18 тур блиц йўналишида ўзаро дона суришади. Мусобақанинг дастлабки уч куни рапид баҳслари ўтказилди. Қолган икки кун эса энди блиц турнири ташкил этилади. Рапид қисмидаги ғалабага 2, дурангга 1 очко берилди. 

Турнир иштирокчилари: Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон), Левон Аронян, Фабиано Каруана, Ҳикару Накамура, Леньер Домингес, Уэсли Со (ҳаммаси АҚШ), Максим Вашье-Лаграв, Алиризо Фирузжа (иккиси Франция), Ян Непомняший (FIDE), Рамешбабу Прагнанандҳа (Ҳиндистон)

Мусобақанинг учинчи куни ҳам шахматчилар 3 та турда тўқнаш келишди. Нодирбек Абдусатторов кеча 1 ғалаба, 1 дуранг ва бир мағлубият қайд этди. Ҳамюртимиз асли арманистонлик, бир неча йилдан бери АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Левон Аронянни мағлубиятга учратди. FIDE байроғи остида ҳаракат қилаётган россиялик Ян Непомняший билан муросага келди. Америкалик Уэсли Сога эса имкониятни бой бериб қўйди. 

Шу тариқа, Нодирбек Абдусатторов 8 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра рапид баҳсларини 9-ўринда якунлади. Ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳа 4 очко билан сўнгги поғонадан жой олди. Ян Непомняший 11 очко билан қўшимча коэфицентларга кўра 1-ўринни эгаллади. Кучли учликни якунлаб берган франциялик гроссмейстерлар Алиреза Фирузжа ва Максим Вашье-Лаграв ҳам 11 очкодан жамғаришди.   

Бугун Saint Louis Rapid & Blitz мусобақасининг блиц баҳсларига старт берилади. Илк тур учрашувлари бизнинг вақт билан соат 23:00да бошланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг