UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26ЕЧЛнинг олти карра ғолиби Тошкентга келмади 0 17:55Сакен Бибосинов оғир жароҳат сабаб шифохонага ётқизилди 0 17:24Тошкентда илк бор стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0 16:53Ян Непомняшчий Синдаров - Гукеш ўйинига тахмин билдирди 0 16:22"Пахтакор" ва "Нефтчи"нинг Саудия Арабистони клублари билан ўзаро ҳисоб-китоби 0 15:51Ўзбекистон гимнастлари Роттердамдаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 15:20Евлоев Волкановскига қарши жангда UFC`нинг ноёб рекордини ўрнатиши мумкин 0 14:49Ферстаппен Сингапур Гран-присида илк бор ғалаба қозонди 0 14:18Ўзбек клубларининг "Ал Насср" билан ўйинлардаги статистикаси қандай? 0 13:47Осиё ўйинларида ғалаба қозонган Жасурбек Жайсунов Париж Гран-присида ҳам шоҳсупага кўтарилди! 0 13:16Жон Жонс UFC`га қайтишни ҳали ҳам истисно этмаяпти 0 12:45"Бағрикенг эркак". Райан Гарсия Арнольд Шварценеггер билан учрашди (ФОТО) 0 12:14Элит ОЧЛ. Бугун икки клубимиз Саудия Арабистони жамоалари билан ўйнайди 0 11:43Нодирбек Абдусатторов: “Жавоҳир ниҳоятда истеъдодли, ҳатто мендан ҳам” 0 11:12Бивол ўзи учун энг муҳим уч рақибни айтди 0

22 авг 20:03
Янгиликлар

Самбо

Самбочиларимиз FIAS президенти кубогини тўртта медаль билан якунлашди

Теглар :  Самбо
Хабар бериб ўтганимиздек, Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида самбо бўйича FIAS (Халқаро самбо федерацияси) президенти соврини учун мусобақа ташкил этилди.

Унда жаҳоннинг 21 мамлакатидан 80 нафарга яқин спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб борди. Мукофот жамғармаси 189 минг АҚШ долларини ташкил этувчи баҳсларда ўзбекистонлик самбочилар ҳам иштирок этишди ва 4 та кумуш медаль қўлга киритишди. 

Терма жамоамиз вакиллари ичида Ҳомиджон Мўминов (-64 кг), Сарбон Эрназаров (-71 кг), Улуғбек Раҳмонов (-79 кг) ва Ихтиёр Эшмуродов (-88 кг) финалгача етиб бориб, якунда кумуш медалга сазовор бўлишди. 

Мусобақа регламентига биноан спортчиларимиз кумуш медаль билан бирга 7 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулига ҳам эга чиқишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
22 авг 22:03:36
panasia
Hammasi kumush? Afsus bittayam oltinsz...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг