UZ

Сўнгги янгиликлар

09:48SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026 старт олди. Абдусатторов илк кунги 3 та партияда қандай натижа қайд этди? 0 09:16Бельгия мураббийи Сенегал билан ўйинда жамоа қандай қилиб камбэк қилганини тушунтирди 0 08:48Тошкентда проф бокс оқшоми ўтказилади 0 08:02Султонов Германияда муваффақиятли старт олди, у рақибини "сухой"га ютди 0 19:10Том Аспиналлни UFC'дан ҳайдаш таклиф қилинди 0 18:45Ямал "Реал" ҳақида айтган гапларидан афсусда эмас 0 18:18Жаҳонгир Зокиров: "Zuffa Boxing"даги асосий рақиблар Иван Дичко ва Энди Круз!" 0 17:50Мария Тимофееванинг Уимблдон иккинчи даврасидаги рақиби маълум бўлди 0 17:23Исроил Мадримов Жарон Эннисни жангга чорлади 0 16:52"Пахтакор" польшалик ҳужумчи билан хайрлашди 0 16:17Фазлиддин Ғоибназаров фаолиятини якунладими? Боксчининг ўзи бунга жавоб берди 0 15:49Нурсултон Рўзибоев футболчиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокига муносабат билдирди 0 15:08Mangu 4 турнирининг санаси ниҳоят эълон қилинди 0 14:25ЖЧ-2026`ни тарк этган яна бир мураббий ишдан кетди 0 13:49Раҳимова Уимблдон жуфтлик мусобақасида ҳам иштирок этади. Рақиб маълум! 0

14 апр 20:46
Янгиликлар

Теннис

Санжар Файзиев Қозоғистондаги турнир ғолиби бўлди

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақа якунланди.

Қувонарлиси, турнирнинг жуфтлик баҳсларида иштирок этган Санжар Файзиев турнир ғолибига айланди. У мусобақа давомида украиналик Владислав Манафов билан бирга иштирок этди. Ҳал қилувчи финалда улар Бондаренко (Россия) / Лиутаревич (Беларусь) тандемига қарши ўйин ўтказишди. 

58 дақиқа давом этган ўйинда Санжар ва унинг дўсти 6:2, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва турнир ғолибига айланди. 

Турнирнинг яккалик баҳсларида бош соврин россиялик Роман Сафиуллинга насиб қилди.

(Фото: Теннис янгиликлари)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг