UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

17 апр 11:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Санжар Раҳмонов навбатдаги жангини тажрибали боксчига қарши ўтказади

Санжар Раҳмонов май ойида рингга чиқади.

Биринчи яримўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик профессионал боксчи Санжар Раҳмонов фаолиятидаги навбатдаги жангини ўтказиш арафасида.

Ҳамюртимиз 7 май куни Америка Қўшма Штатларининг Техас шаҳрида рингга кўтарилади. Frisco аренаси мезбонлик қиладиган бокс оқшомининг марказий жанги айнан Санжар Раҳмонов иштирокида ўтиши кутилмоқда. Чарм қўлқоп устамизга ўша куни америкалик кучли ва тажрибали боксчи — Энтони Петерсон рақиблиқ қилади.

Раҳмонов икки йилдан буён жангларда иштирок этмаётганди. Аммо Санжар бу йилни фаол бошлади ва март-апрель ойининг ўзида учта жангда иштирок этди. Бироқ бу жангларнинг профессионал рекордга киритилмаганини таъкидлаш лозим.

Санжар шу кунгача проф боксда 17 та жанг ўтказиб, уларнинг 13 тасида ғалаба қозонган, учта жангда мағлуб бўлган ва яна бирида дуранг қайд этилган.

Энтони Петерсон эса фаолияти давомида 41 та жангда иштирок этган. Америкалик боксчи бу жангларнинг 39 тасида ғалаба қозонган бўлса, бир маротаба мағлуб бўлган ва битта жангида дуранг қайд этилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг