UZ

Сўнгги янгиликлар

08:33Мбаппе Франциянинг ЖЧ-2026 1/2 финалига чиққанига муносабат билдирди 0 08:06Дарья Латишева Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи совриндори + ФОТО 0 19:02Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедовни танқид қилди 0 18:36Машрабжон Рўзибоевнинг кейинги рақиби UFC собиқ жангчиси бўлади 0 17:502029 йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Мексикада ўтиши мумкин — FMF 0 17:19Макгрегор Ислам Махачевни Хабиб Нурмагомедовдан юқори баҳолади 0 16:452030 йилги қишки Олимпия ўйинлари дастуридаги ўзгариш эълон қилинди 0 16:18Рамазон Темиров Эрцегга қарши жанг олдидан Таиланддаги йиғинни якунлади (ФОТО) 0 15:52Моуринью "Реал"га керак бўлмаган ярим ҳимоячини аниқлади 0 15:10"Анча ёпиқ тарзда ишладик". Макгрегор Холлоуэйга қарши жанг учун тайёргарлик ҳақида гапирди 0 14:28Анвар Анваров Финляндиядаги халқаро мусобақада зафар қучди 0 13:41"Ҳурматсизлик қилишни камайтир, омадсиз". Макгрегор Гэтжининг чақирувига жавоб берди 0 13:17Неймарга 10 кун вақт берилди 0 12:43Олимпиада чемпиони Данияр Елеусинов Астанада маст ҳолатда қўлга олинди 0 12:09"У менга нима таклиф бера олади?" Макгрегор — Шавкат Раҳмонов билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0

04 май 10:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сауль "Канело" Альварес иккинчи бор мутлақ жаҳон чемпионлик камари учун жанг ўтказди

Cаудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида узоқ кутилган профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди.

Бу сафарги уриниш ҳам иккинчи ўрта вазн (76,2 кг) тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлик камари учун кечди. Мексикалик 34 ёшли чемпион фаолиятида илк бор Шимолий Америка қитъасидан ташқарида жанг ўтказди. Канелога кубалик 32 ёшли Уильям Скулл (23-1, 9 КО) рақиблик қилди. 

Ўн икки раунд тўлиқ давом этган чемпионлик жангида Канело ҳакамларнинг якдил қарори билан 115-113, 116-112, 119-109 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу билан у WBA, WBC ва WBO чемпионлик камарларини ҳимоя қилиш баробарида Скуллга тегишли бўлиб турган IBF камарини ҳам тортиб олди ҳамда фаолиятида иккинчи бор мутлақ жаҳон чемпионига айланди. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, Канело қаторасига олтинчи бор тўлиқ жанг ўтказди. У сўнгги бор 2021 йилда муддатидан аввал ғалаба қозонган эди. Мексикалик афсона ҳисобида 63 ғалаба, 2 мағлубият ва 2 дуранг бор. 

Маълумот учун, Канело 2021 йилнинг ноябрида илк бор мутлақ жаҳон чемпиони бўлганди. Ўшандан кейин у тўрт бор камарларини ҳимоя қилди. Ўтган йилнинг июль ойида Сауль IBF камарини мажбурий ҳимоя қилишдан бош тортиб, нисбатан кўпроқ пул келтирадиган Эдгар Берланга билан жангни афзал билганди. Натижада Скулл вакант қолган чемпионлик камарини россиялик Владимир Шишкинни мағлуб этиб, қўлга киритганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг