18 авг 08:46
Янгиликлар
Теннис
Сайёрамизнинг иккинчи ракеткаси "US Open" иштирок этмайди
Дунёнинг иккинчи ракеткаси бўлиб турган Симона Халеп "Катта Дубулға" туркумига кирувчи АҚШ Очиқ чемпионатида иштирок этмасликка қарор қилди.
Руминиялик теннисчи ўз қарорини қуйидагича изоҳлади:
"Бугунги пандемик вазият ҳамда барча воқейликларни тарозига қўйиб кўрдим. Бунинг хулоласида бу йилча Нью-Йоркка бормасликка қарор қилдим. Мен ҳар доим соғлиқни биринчи ўринга қўйганман", - дея ўзининг Twitter саҳифасида хабар қолдирган Халеп.
Эслатиб ўтамиз, ўтган куни Симона Прага турнирида бош совринни қўлга киритган эди. Фаолиятидаги 21-совринга эга чиққан Халеп ўз ўрнида АҚШ Очиқ чемпионатида қатнашишдан бош тортган 21-теннисчига ҳам айланди. US Open турнирида Топ-10 рейтингдаги 4 нафар теннисчи қатнашади, холос.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар