UZ

Сўнгги янгиликлар

08:36Майкл Моралес Махачевни нокаут қилишга тайёр 0 08:15VI Ислом бирдамлиги ўйинлари. Медалларимиз 79 га етди, Эрондан 6 та "тилла"га ўзиб кетдик (Тўлиқ жадвал) 0 07:54Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия ЖЧ-2026`га йўлланма олди! 0 07:33Хабиб Нурмагомедов: "Исламнинг Оқ уйда жанг қилишини истамайман" 0 01:30Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистонда 13 та медаль, шулардан тўрттаси олтин! (барча натижалар битта саҳифада) 0 23:51Ислам Махачев Pound-For-Pound UFC рейтинги пешқадами! 0 23:30ЖЧ-2026 саралаши. Ироқ БААга 90+17-дақиқада гол уриб, қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди! 0 23:09Ўзбекистон спорт делегациясида яна биттадан олтин ва бронза медаль! 0 22:48Қиличбозларимиз Ўзбекистон делегацияси ғазнасига яна 4 та медаль қўшиб қўйишди 0 21:14Ўзбекистон спорт делегациясида навбатдаги олтин медаль + ФОТО 0 20:42Яна икки курашчимиз терма жамоамизга VI Ислом бирдамлиги ўйинлари медалини тақдим этди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:17Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди 0 19:56Алишер Ғаниев Ўзбекистон делегациясига олтин медаль тақдим этди 0 19:41Нодирбек Якуббоев Жаҳон кубоги 1/2 финалида! 0 17:24"Ўз ишинг билан машғул бўл". Махачевнинг менежери Илия Топурияга мурожаат қилди 0

24 июн 18:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сен-Пьер Дана Уайт Хабиб борасида ёлғон гапирганини айтди

ММА афсонаси Жорж Сен-Пьер UFC президенти Дана Уайт Хабиб Нурмагомедов билан жанг уюштиришга уриниб, унга ёлғон гапирганини ошкор қилди.

"Хабиб фаолиятини якунлагандан сўнг Дана менга қўнғироқ қилди ва "у билан жанг қилиш қизиқми?" деб сўради. Бу менга ғалати туюлди. Мен ишонмадим. Ундан сўрадим: “Хабиб ростдан ҳам бу жангни хоҳлаяптими?” У “ҳа” деб жавоб берди. Мен эса ўйлаб кўраман дедим. Кейин Али Абделазизга қўнғироқ қилдим, у эса бу рост эмаслигини айтди", — деди у Ариэль Хелванига берган интервьюсида.

"Биз биринчи марта UFC'дан бу жангни ташкил қилишни сўраганимизда, улар рози бўлмаган. Хабиб кетганидан кейин Дана буни уюштиришга уриниб кўрди. Чунки иккимиз ҳам нафақадамиз ва у бизни қайтармоқчи бўлди. Агар Хабиб рози бўлганида мен ҳам рози бўлардим. Менда бошқа илож қолмасди", - деди Сен-Пьер.

Эслатиб ўтамиз, Сен-Пьер 2019 йил февралда, Хабиб эса 2020 йил октябрда фаолиятини расман якунлаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг