UZ

Сўнгги янгиликлар

15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0 09:36Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум 0 09:05Қозоғистонда биринчи UFC турнирининг ўткказилиш санаси айтилди 0 08:34А Серия. "Интер" 4 та гол уриб ҳам ғалаба қозона олмади 0 08:03Гукеш: "Бирор нарсани ҳимоя қилиш учун келганим йўқ!" 0

22 май 08:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сериал давом этади. Фьюри Усикка ёзда жанг ўтказишни таклиф қилди

Оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюри WBA, IBF, IBO ва WBO йўналишлари чемпиони Александр Усикни яна бир бор жангга чорлади.

Эслатиб ўтиш жоиз, Украина ва Британия боксчилари аслида апрель ойида жанг қилишлари лозим эди, бироқ уларнинг жамоалари шартнома борасида келишувга эриша олмади.

"Мен бу охири кўринмаётган гаплардан чарчадим: "У ундай деди, бу бундай деди". Нега биз шунчаки жанг қилиб қўя қолмаймиз? Нега бу ёзда сен ва мен стадионда рингга чиқмаслигимиз керак? Агар сен шунчалик реванш хоҳлаётган бўлсанг, уни оласан. Менга реваншлар керак эмас, менга ҳеч нарса керак эмас, чунки мен сенларни пичоқ билан сариёғни кесгандек ураман. Мана таклиф. Сен ва мен ёзда "Уэмбли"да жанг қилайлик", - дея яна Усикни жанг қилишга чорлади Фьюри.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг