UZ

Сўнгги янгиликлар

08:23Англия лига Кубоги. "Манестер Сити" "Брайтон"ни енгди, Ҳусанов захирадан майдонга тушди 0 07:46Тошкентда яна катта спорт байрами: Ислам Махачев ва Федор Емельяненко келадиган Жаҳон чемпионатига оз қолмоқда! 0 07:02Ян ва Двалишвилининг трилогия учун гонорари айтилганидан бироз кўпроқ бўлиб чиқди 0 23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 20:03Хитойда Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Ла Лига ўйинлари трансляция қилинмайди 0 19:29Пëтр Ян UFC`нинг энг яхши уч жангчиси қаторига кирди 0 18:43RIZIN чемпиони Ражабали Шайдуллаев Волкановски билан жанг қилиш ниятида 0 18:11Хамзат Чимаев Шон Стриклендни исталган вазнда жангга чорламоқда 0 17:33"Ливерпуль" МЮнинг трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин 0 16:46Дзюдочиларимиз Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги рақибларини билиб олишди 0 16:02Маҳмуд Мурадов Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди + ФОТО 0 15:17Двалишвили мағлубиятдан сўнг: "Бу машинани тўхтатиб бўлмайди" 0

29 июл 14:19
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Шаҳноза Мирзиёева Халқаро сузиш федерациясида лавозимга эга бўлди

Сингапурда Халқаро сузиш федерациясининг Конгресси ўтказилмоқда.

Ушбу Конгресс мобайнида Ўзбекистон паралимпия қўмитаси раиси ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева Халқаро сузиш федерацияси - World Aquastics Бюроси таркибидан ўрин олди.

"Менга билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдираман ва фахр билан World Aquatics Бюроси таркибига кириш таклифини қабул қиламан!

Сингапурда сув спортлари бўйича Жаҳон чемпионати доирасида World Aquatics Жаҳон федерациясининг Конгресси бўлиб ўтди. Ушбу Конгресснинг асосий қарорларидан бири Ижроия қўмитаси Бюросининг янги таркибини шакллантириш бўлди.

Мен учун ушбу ташкилотнинг бир қисми бўлиш ва Ўзбекистон манфаатларини глобал даражада илгари суриш катта масъулиятдир. Бу эътироф фақат шахсан менга эмас, балки спортни ҳар қандай шароит ва имкониятлардан қатъи назар ҳамма учун очиқ қилиш йўлида меҳнат қилаётган жамоамизнинг ҳам ютуғидир.

Мени ишончим комил, Бюро фаолиятида иштирок этиш сув спорт турларини ривожлантиришга эътиборни оширишга хизмат қилади ва мен World Aquatics таркибидаги барча спорт турлари янада оммабоп бўлиши, шунингдек ўзбек спортчилари номлари жаҳон ареналарида янада баландроқ янграши учун барча куч-ғайратимни беришга тайёрман", - деб ёзди Мирзиёева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг