30 окт 17:16
Янгиликлар
Шаҳрам Ғиёсов мағлубиятдан сўнг мухлисларга видео мурожаат йўллади
Боксчимиз жангдан сўнг Инстаграм саҳифасига видео жойлади. Шаҳрам ушбу видеода мухлисларга мурожжат йўллади.
Ғиёсов видеода ҳакамлар унга адолатсизлик қилганига шаъма қилди.
«Аввало, бутун халқимизга билдирилган ишонч , қўллаб-қувватлаш учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Мен ҳеч нарса демоқчи эмасман. Ўзингиз кўрдингиз, ҳакамлар нима қилди, нима қўйишди. 3 раундни ҳам кўрдингиз. Ҳаваскор боксда 4 йилдан буён жанг қилмаган эдим. Жуда яхши жанг бўлди деб ўйлайман. Ўзим ҳам мазза қилдим. Энди буёғини ҳакамлар ҳал қилди. Мени ҳакамлар билан ишим йўқ. Ҳаммаси сизларга боғлиқ. Ўзингиз ҳакамсиз, фикрни ўзингиз айтасиз. Ин Шаа Аллоҳ, тез кунларда АҚшга жўнаб кетаман, профессионал боксда навбатдаги жангимни ўтказаман. Дуо қилиб турасизлар. Ҳаммага раҳмат», - дея видеога якун ясади Ғиёсов.
Фикрлар