UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0

21 апр 11:38
Янгиликлар

Велоспорт

"Шаҳрисабз Опен"нинг биринчи кунги ғолиблари маълум ФОТОРЕПОРТАЖ

Қашқадарё вилоятида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича "Шаҳрисабз Опен" мусобақаси ўтказилмоқда.

Қарши шаҳридаги "Ватанпарварлар" боғида мусобақанинг очилишига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимда Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ҳам иштирок этиб, спортчиларга муваффақият тилади ва пойгага старт берди.

Эркаклар ва ўсмирлардан иборат 70 нафардан зиёд спортчилар қарийб 110 км га яқин масофани босиб ўтиб, қадимий ва гўзал Шаҳрисабз шаҳрининг Амир Темур хиёбонига (Оқ сарой мажмуасига) етиб келишди.

Велопойга иштирокчиларини Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Акром Сулаймонов, сектор раҳбарлари, Ёшлар агентлиги ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари тантанали равишда кутиб олди.

Велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича гуруҳ пойгасида белгиланган финишга биринчи бўлиб Хоразм вилояти спортчиси Умиджон Бахтиёров етиб келди. Пойтахтлик Эдем Эминов иккинчи бўлиб марра чизиғини босиб ўтди. Фахрли учинчи ўрин эса Тошкент вилояти велопойгачиси Акром Суннатовга насиб этди.

Маълумот учун, мазкур мусобақа Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Бугун Шаҳрисабз шаҳрида мусобақанинг критериум гуруҳ пойгаси йўналиши бўйича ғолиб-совриндорлари аниқланади.

Фахриддин Чориев, сайтимизнинг Қашқадарё вилоятидаги мухбири

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг