UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0

07 апр 08:46
Янгиликлар

Бошқалар

Шавкат Мирзиёев спортга тааллуқли янги фармонга имзо чекди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Фармонга асосан, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида Туризм ва спорт вазирлиги ташкил қилинди.



Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида:

- Бош вазир ўринбосари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозими тугатилди;

- Бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири лавозими киритилди;

- Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибияти Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти этиб қайта номланди ва унинг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 15 нафар этиб белгиланди;

- Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти Таълим, соғлиқни сақлаш, ёшлар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти этиб қайта номланди ва унинг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 18 нафар этиб белгиланди;

- Давлат тилини ривожлантириш департаменти Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти этиб қайта номланди ва унинг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 7 нафар этиб белгиланди;

- 10 та штат бирлигидан иборат Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси ташкил этилди. Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси штат бирликлари Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш марказининг 10 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади.

 Туризм ва спорт вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланиши белгиланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг