UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади 0 08:34Дёрн UFC 338 турнирида чемпионлик камарини ҳимоя қилади 0 08:03Жавоҳир Синдаров: "Баъзи нарсалар устида ишлашим керак" 0 07:32Қозоғистон спортни молиялаштириш қоидаларини ўзгартиряпти: спортчи ва мураббийлар учун нималар ўзгаради? 0 07:01Sofascore. Ўзбекистон U17 терма жамоаси аъзолари кечаги ҳаракатлари учун неча баҳо олди? 0 19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан мағлуб бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0

07 мар 21:21
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат: 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар ўртасида мамлакат чемпионлари аниқланди

Теглар :  Шахмат
Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида шахмат бўйича 6, 8, 10, 12 ёшгача бўлган қизлар ҳамда ўғил болалар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари ўз якунига етди.

24 февраль куни старт олган мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан жами 200 нафардан зиёд иқтидорли ўғил-қизлар ғолиблик учун дона сурди. Шу ёшдаги иштирокчилар орасида спорт усталигига номзодларнинг ҳам борлиги юртимизда шахмат жадал ривожланиб бораётганини англатади.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра қуйидаги ёш шахматчилар ўз гуруҳларида ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олишди.

6 ёшгача бўлган ўғил болалар:

1. Муҳаммадиев Хушнудбек (Қашқадарё)

2. Ёлғашев Зиёдулло (Жиззах)

3. Қодиров Аҳрорбек (Тошкент ш.)


6 ёшгача бўлган қизлар:

1. Рахматуллаева Жансая (Тошкент вил.)

2. Содиқова Аминахон (Қашқадарё)

3. Ортиқова Моҳларойим (Самарқанд)


8 ёшгача бўлган ўғил болалар:

1. Аллаберганов Акбар (Тошкент ш.)

2. Зайниддинов Абдураҳмон (Тошкент ш.)

3. Жуманазаров Иброҳим (Тошкент вил.)


8 ёшгача бўлган қизлар:

1. Маҳмудова Нилуфар (Навоий)

2. Исоқова Шоира (Бухоро)

3. Каримова Моҳина (Наманган)


10 ёшгача бўлган ўғил болалар:

1. Неъматов Тоҳир (Самарқанд)

2. Баҳодиров Умаржон (Тошкент ш.)

3. Абдуллаев Муҳаммадраҳим (Тошкент ш.)


10 ёшгача бўлган қизлар:

1. Жумаева Малика (Сирдарё)

2. Давлатова Севинч (Қашқадарё)

3. Олимова Руқия (Самарқанд)


12 ёшгача бўлган ўғил болалар:

1. Саидусмон Шамсуддин (Тошкент ш.)

2. Қўзиев Миразиз (Тошкент ш.)

3. Абдуҳакимов Акбарали (Тошкент ш.)


12 ёшгача бўлган қизлар:

1. Ҳамдамова Афрўза WCM (спорт усталигига номзод, Самарқанд)

2. Аҳмедова Шохина (Самарқанд)

3. Шомуродова Райхона (Қорақалпоғистон Республикаси)

Мутахассисларнинг фикрича, мусобақа жуда қизғин ва муросасиз руҳда кечиши баробарида иштирокчилар орасида ўзбек шахмат мактабини янги даражага олиб чиқишга қодир ёшларни аниқлаб берди. Умид қиламизки, бу ёшлар яқин келажакда Ўзбекистонни жаҳоннинг етакчи шахмат мамлакатларидан бирига айлантиради. Бу йўлда уларга омад тилаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг