UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34А Серия. "Интер" 4 та гол уриб ҳам ғалаба қозона олмади 0 08:03Гукеш: "Бирор нарсани ҳимоя қилиш учун келганим йўқ!" 0 07:32Жавоҳир Синдаров: "Менда имконият бор!" 0 07:01Диллиан Деонтейга қарши жанг қилишга тайёр. Бу таклиф Жалоловга берилганди 0 19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0

26 апр 09:46
Янгиликлар

Теннис

Шин Шимкентда Фомин учун ўч олди

Қозоғистоннинг Шимкент шаҳрида теннис бўйича М15 тоифасига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 15 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу турнирда ҳамюртимиз Максим Шин ҳам ўз имкониятини синаб кўряпти. Турнирда тўртинчи рақам остида таснифланган теннисчимиз Сергей Фомин илк даврадаёқ ATP рейтингида 1167-поғонада бораётган ҳиндистонлик Арян Шаҳга 5/7, 0/6 ҳисобида ютқазиб қўйганди.

ATP рейтингида 1365-ўринда бораётган Максим Шин эса айнан Шаҳни мағлубиятга учратиб, Фомин учун реванш олишга муваффақ бўлди. Максим 1/16 финалда 1865-поғонадан жой олган ҳиндистонлик Юван Нандални икки сетда ҳам бир хил ҳисобда мағлубиятга учратганди - 6/2, 6/2. 

Турнирнинг 1/8 финал баҳсида эса Арян Шаҳдан 1/6, 6/1, 6/2 ҳисобларида устун келди. Бироздан сўнг ҳамюртимиз 1/4 финалда италиялик Федерико Кампанага қарши кортга чиқади. ATP рейтингининг 1115-поғонасини банд этган Кампана 1/8 финалда турнирнинг 8-ракеткаси, рейтингда 696-ўринни эгаллаб турган ҳиндистонлик Каран Сингҳни 6/4, 7/5 ҳисобида таслим этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг