14 апр 15:02
Янгиликлар
Шлеменко карантиндан кейин кимга қарши жанг қилади?
Лекин коронавирус пандемияси сабаб ушбу жанг ҳам бошқа барча ММА турнирлари каби бекор қилинди. RCC промоушени ижрочи директори Николай Клименко Шлеменконинг кейинги жанги ҳақида хабар берди.
"RCCнинг тақвими жуда ҳам зич. 25 апрель кунига белгиланган турнир жуда ҳам қизиқарли ўтиши кутилганди. Оқшомнинг марказий жангида Шлеменко ва Тейлор ўзаро тўқнаш келишлари лозим эди. Коронавирус сабаб бу турнир барбод бўлди. Тейлор PFL Гран-при ғолиби ҳисобланади. Шлеменкога Тейлор даражасидаги кучли рақибни топиш мушкул. Энди кутишдан ўзга чорамиз йўқ. Оммавий тадбирларни ўтказишга рухсат беришганидан сўнг бу ҳақида ўйлаб кўрамиз", - деди Клименко.
Аслида Шлеменко - Тейлор жанги 2019 йилнинг декабрида RCC7 турнири доирасида ўтказилиши керак эди. Аммо, ўшанда Тейлорнинг ўрнига собиқ UFC жангчиси Дэвид Бранч Шлеменкога рақиблик қилган ва якунда россиялик спортчи биринчи раунднинг ўзидаёқ ғалаба қозонганди.
Фикрлар