UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0 11:09Қатардаги йиғинда Шомуродов, Исмоилов ва Неманов қатнашмаяпти 0 10:38Жервонта Дэвис боксга қайтишини эълон қилди, рақиб ҳам маълум + ПОСТЕР 0 10:07Белал Муҳаммад Усманнинг БААда ҳибсга олинишига изоҳ берди 0 09:36Шара Буллет Криштиану Роналду унга берган маслаҳат ҳақида гапирди 0 09:05Бугун Миллий терма жамоамиз Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади 0 08:34Хабиб БАА расмийлари билан Усманни озод қилиш бўйича келишувга эришгани айтилмоқда 0 08:03Двалишвили Ахмед Гаджимагомедовдан узр сўради 0 07:32Шарифа Давронова уч хатлаб сакраш бўйича АҚШ рейтингида иккинчи ўринда қайд этилди! 0 07:01Миллатлар лигаси. Германия Нидерландияни "сочиб ташлади", Греция - Сербия ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди 0

01 апр 09:39
Янгиликлар

Енгил атлетика

Шоҳруҳ Давлатов ва бошқа марафончиларимиз Осиё чемпионатида иштирок этишди

Хитойнинг Жиахинг шаҳрида марафон бўйича XX Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари — Нодир Муталипов, Шоҳруҳ Давлатов, Андрей Петров, Азиза Мирзакбарова ҳамда Шоҳсанам Хуррамова иштирок этишди.

Андрей Петров турнирда бешинчи ўринни эгаллаб, шахсий рекордини ўрнатди 2:14:32. Унинг олдинги энг яхши натижаси, 2:15:17 2018 йилда Сеул халқаро марафонида намойиш этилганди. Петровнинг бу натижаси Ўзбекистон тарихида Шоҳруҳ Давлатов — 2:07:02 ва Владимир Белобородов — 2:13:28 ютуқларидан кейинги энг яхшисидир.

Нодир Муталипов 2:27:35 да масофани босиб ўтиб, йигирманчи ўринни эгаллади, Шоҳруҳ Давлатов эса 26-километр масофада пойгани тарк этди. Шоҳсанам Хуррамова марафонни фаолити давомида тўлиқ босиб ўтди, Азизахон Мирзакбарова учун эса бу масофа дебют бўлди. Шоҳсанам ва Азизахон ўн биринчи ва ўн учинчи ўринларни эгаллаб, 2:51:48 ва 2:54:52 натижаларни қайд этишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг