25 дек 09:28
Янгиликлар
Футбол
Шомуродовга А Сериянинг яна икки клуби қизиқмоқда. “Рома” Элдорнинг трансферидан 10 млн евро ишламоқчи
Бу ҳақда “Calciomercato” хабар бермоқда.
Унга кўра, “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов “Сампдория” ҳамда “Фиорентина” клубларининг қизиқиш доирасига тушган. Римликлар 27 ёшли форварднинг трансфери учун 10 млн евро талаб қилмоқда, аммо унга даъвогар клублар бу суммани тўлашга тайёр эмас.
Аввалроқ, Ўзбекистон МТЖ сардорига “Торино” ҳамда “Кремонезе” қизиқаётгани айтилганди.
Ҳавола :
Фикрлар