UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0

03 авг 10:10
Янгиликлар

Шахмат

Синдаров Grand Chess Tour: Saint Louis Rapid & Blitz 2026 пешқадамлар сафида

АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида мукофот жамғармаси 200 000 долларни ташкил этувчи, жаҳоннинг кўзга кўринган 10 гроссмейстери иштирокидаги Grand Chess Tour сериясининг навбатдаги босқичи бошланди.

Ушбу нуфузли турнирда ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров ҳам дона сурмоқда. Мусобақанинг биринчи куни рапид бўйича учта тур учрашувлари ўтказилди. Жавоҳир 1-турда оқ доналарда нидерландиялик дуранглар қироли Аниш Гири, 2-турда германиялик Винсент Кеймер билан муросага келди. Учинчи турда эса нидерланд гроссмейстери Йорден ван Форест мағлуб этилди. 

Шу тариқа, биринчи кунги баҳслардан сўнг ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа 2 ғалаба ва 1 дуранг эвазига 5 очко билан турнир жадвалида пешқадам бўлиб олди. Бир ғалаба ва 2 дурангга эга Жавоҳир Синдаров 4 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 2-ўринни банд этган. АҚШ вакили Уэсли Со ҳисобида ҳам 4 очко бор.    

Бугун рапид бўйича баҳслар давом эттирилади. Партиялар бизнинг вақт билан соат 22:00да бошланади. Тўртинчи турда Жавоҳир қора доналарда пешқадам Рамешбабуга қарши баҳс олиб боради. 

Маълумот учун, учрашувлар рапид ва блиц йўналишларида ташкил этилади. Рапидда вақт назорати 25+10, блицда эса 5+2 форматида бўлиб ўтади. 

Иштирокчиларнинг тўлиқ таркиби: Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон), Фабиано Каруано, Левон Аронян, Уэсли Со, Леньер Домингес, Авондер Лианг (барчаси АҚШ), Винсент Кеймер (Германия), Аниш Гири, Йорден ван Форест (иккиси ҳам Нидерландия), Рамешбабу Праггнанандҳа (Ҳиндистон).

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг