UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0 10:33Бугун ҳам Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз (Жуфтликлар) 0

23 авг 07:43
Янгиликлар

Шахмат

Sinquefield Cup. Нодирбек Абдусатторовда дуранг ва бошқа натижалар

АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Sinquefield Cup турнири давом этмоқда.

Grand Chess Tour мусобақасининг бешинчи босқичи ҳисобланган ушбу турнирнинг мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил этади. Ғолиб шахматчи 100 000 долларга эга чиқади. Мусобақада дунёнинг 10 нафар кучли гроссмейстерлари бош соврин учун баҳсларга киришди. Улар орасида жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов (2762) ҳам бор. 

Турнирнинг 4-турида ҳамюртимиз қора доналарда Максим Вашье Лаграв (Франция, 2721)га қарши баҳс олиб борди ва дурангга имзо чекди. Тўртинчи турда битта ғалаба қайд этилди. Америкалик Уэсли Со оқ доналарда ўйнаб, FIDE байроғи остида ҳаракат қилаётган Ян Непомняшийни таслим этди. Мусобақанинг биринчи рақамли иштирокчиси, жаҳон рейтингида 3-ўринда бораётган Фабиано Каруана (АҚШ, 2793) қора доналарда хитойлик Дин Лижэнь билан муросага келди. Турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган Алиреза Фирузжа (Франция, 2751) қора доналарда ҳиндистонлик Гукеш билан дуранг қайд этди. 

Турнир иштирокчилари: Фабиано Каруана (АҚШ, 2793), Ян Непомнящий (FIDE, 2767), Доммараджу Гукеш (Ҳиндистон, 2766), Нодирбек Абдусатторов  (Ўзбекистон, 2762), Уэсли Со (АҚШ, 2751), Алиреза Фирузжа (Франция, 2751), Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2749), Аниш Гири (Нидерландия, 2746), Дин Лижэнь (Хитой, 2745), Максим Вашье-Лаграв (Франция, 2721).

Бугун Нодирбек 5-турда оқ доналарда турнирнинг учинчи тартиб рақамли шахматчиси Доммараджу Гукеш (Ҳиндистон, 2766) билан муносабатларига ойдинлик киритиб олади. Тўртинчи турдан сўнг турнир жадвалида қўшҳокимлик юзага келган. Алиреза Фирузжа ва Уэсли Со 2,5 очкодан жамғариб, пешқадамлик қилишяпти. Олти нафар гроссмейстер 2 очкодан жамғарган. Бир ярим очкога эга бўлиб турган Нодирбек Абдусатторов ва нидерландиялик Аниш Гири сўнгги поғоналардан жой олишган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг