UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

29 дек 15:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сирил Ган Нганнунг дунёдаги энг кучли кикбоксчи билан машқ қилаётганига муносабат билдирди

Оғир вазнда вақтинчлик UFC чемпиони Сирил Ган ўзининг бўлажак рақиби, чемпион Франсис Нганнунинг сайёрамиздаги энг кучли кикбоксчи билан машқ қилаётгани ҳақида гапирди.

Нганну ўз машғулотлар лагерига кикбоксчи Рико Верхувенни жалб қилган.

"Бу яхши фикр. Энг зўри бўлишинг учун энг кучлилар билан машқ қилишинг керак. Мендаги асосий база муай-тай ва энг қизиғи бу менинг энг кучли жиҳатим. Шу сабаб ҳам, улар ҳаммасини тўғри қилишмоқда дея оламан, аммо мен ўз услубимни бироз ўзгартирганман. Мен энди муай-тайдага ҳаракат қилмайман, чунки ММА бу кикбоксинг ёки муай-тай эмас. Аммо, қайтараман, бу жуда яхши фикр. Рико Верхувен ажойиб йигит, у менга ёқади.

Албатта, ҳар бир машғулотлар лагерига рақибимизга услуб ва жисмоний жиҳатдан ўхшайдиган спарринг рақиб қидирамиз. Менинг лагеримда эса нокаут қилиш кучига эга ёш бир йигит ишламоқда. Уни бир кўришда қанчалик кучли эканлигини билиш мумкин", - деди Сирил Ган.

Эслатиб ўтамиз, Сирил Ган ва Франсис Нганну ўртасидаги жанг 22 январь куни UFC 270 доирасида ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг