UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0 19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0

07 янв 13:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сирил Ган спарринг жараёнида Франсис Нганнуни нокаутга учратгани маълум бўлди

Оғир вазнли UFC жангчиси Сирил Ганнинг мураббийи Фернанд Лопес Франсис Нганнунинг ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларга нисбатан билдирган айбловларига жавоб берди.

Маълумот учун, интернетда собиқ спарринг шериклар Франсис Нганну ва Сирил Ган ўртасидаги спарринг видеолари тарқалди. Унда Сирил Ган Франсис Нганнуга умуман имконият қолдирмаганини кўриш мумкин. Ганнинг мураббийи бу тасвирлар ҳали ҳаммаси эмаслиги, Сирил спарринг охирида Нганнуни нокаутга учратганини ҳам гапирди.

"Биринчидан, бу видеодан катта муаммо ясаш шарт эмас. Ҳозирги Нганну жангга қандай ҳолатда чиқишини биз яхши биламиз. Франсис бу видеони манипуляция деб атади. Агар биз ростан ҳам видеони секинлаштирганимизда, унда Нганнунинг ҳаракатлари билан биргаликда Сирил ҳам секин ҳаракат қилиши керак бўларди. Амалда эса Сирил Ган қанчалик тез ҳаракат қилаётгани аниқ кўринади. Аслида, бу спаррингда икки жангчи ҳам яхши ҳаракат қилганди.

Шу сабаб ҳам, биз Нганнуни обрўсизлантиришга уринмадик. Агар ниятимиз шундай бўлганда, биз спаррингнинг охирги қисмини кўрсатган бўлардик. Ўшанда Нганну кучли зарба ўтказиб юбориб, ўтириб қолганди ва спаррингни якунлашга мажбур бўлганди. Менда ҳамма видеолар бор. Лекин, биз буни эълон қилмаймиз. Агар сиз машғулотларда кимнидир нокаутга учратсангиз, бу сиз ҳақиқий жангда ҳам ўша жангчини мағлуб қилишингизни кафолатламайди. Қисқа қилиб айтганди, Сирил тиззаси билан Нгауннинг танасига берилган зарба оқибатида Франсис нокаутга учраганди. Агар Нганну ўшанда мен ростдан Сирил Гандан кучлироқ эдим деса, биз ўша тасвирларни интернетга жойлашимиз мумкин", -дейди Сирил Ганнинг мураббийи Фернанд Лопес.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
07 янв 21:45:54
боксёр
Спарринг видеосини кордим интернет да лекин у ерда нокаут коормадим
   
07 янв 16:31:54
Jurabek Nurmatov
Тез орада барча саволларга иккаласидан бири нуқта қөйади.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг