10 май 10:18
Янгиликлар
Теннис
Слоан Стивенснинг юриши давом этади
Испаниянинг Мадрид шаҳрида теннис бўйича "Премьер" тоифасига кирувчи нуфузли WTA турнири бўлиб ўтмоқда.
Сайёрамизнинг саккизинчи ракеткаси Слоан Стивенс Mutua Madrid Open турнирининг ярим финалига йўл олди. Америкалик теннисчи чорак финал учрашувида хорватиялик Петра Мартичга қарши кортга чиқди.
Слоан 1 соату 19 дақиқа давом этган баҳс якунида рейтингнинг 36-поғонасидан жой олган рақибасини мағлуб этди - 6/4, 6/3. Энди Стивенс финал чиптаси учун голландиялик Кики Бертенс ёки чехиялик Петра Квитоваларнинг бири билан тўқнаш келади.
Ҳавола :
Манба : gotennis.ru
Фикрлар