UZ

Сўнгги янгиликлар

18:44Конор Макгрегор: "Холлоуэй UFC тарихидаги энг калтакланган шахс" 0 18:18“Манчестер Сити” рекорд хариди бўлган Эллиот Андерсон дебют ўйинида жароҳат олди 0 17:50Карлос Пратес UFC 334 турнирида Махачев билан жанг қилмоқчи эканлигига ишора қилди 0 17:18Пэдди Пимблетт: "Яхшиям Махачев энди менинг дивизионимда йўқ" 0 16:47FIDE Россия терма жамоасининг Самарқанд Олимпиадасидаги иштироки бўйича якуний қарорини эълон қилди 0 16:21“Барселона” Левандовски кетганидан сўнг ҳужумчи масаласида кутилмаган ечим топди 0 15:57Европанинг энг яхши аёл жангчиси UFC’да дебют қилади 0 15:30Умар Нурмагомедов: "Хабибнинг укаси бўлиб туғилганим менинг айбим эмас" 0 15:26“Лугано” ихтиёрига етиб борган Беҳруз Каримов фотосессияда иштирок этди + ФОТО 0 15:06Формула-1. Ландо Норрис — Нидерландия Гран-приси ғолиби! 0 14:38"Барселона"нинг асосий футболчиси мавсумнинг биринчи расмий ўйинида жароҳат олди 0 14:15"Фақат у мени ожиз ҳис қилдирган" — UFC афсонаси Хабибга қарши жанг ҳақида 0 13:42Дана Уайт: "Йен Гэррида Махачев билан жанг қилиш имконияти бошқа ҳеч қачон бўлмайди" 0 13:14Жошуанинг менежери жангни ташкил этиш кечикаётгани учун Яқин Шарқ ташкилотчиларини айблади 0 12:47Марадона "Худонинг қўли" билан гол урган тўп аукционда дахшатли суммага сотилди 0

11 апр 11:23
Янгиликлар

Спорт курашлари

Соҳибжамол Осиё чемпионати совриндори! Жалолов финалда, Жамаловда кутилмаган мағлубият

Узоқ муддатли танаффусдан сўнг Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Разамбек Жамалов расмий мақомдаги мусобақа - Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлади.

Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳри мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг навбатдаги куни эркин курашчилар баҳсларга киришишди. Аёллар кураши беллашувларида эса биргина вакиламиз шоҳсупага кўтарилди. -53 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Соҳибжамол Эсбосинова учинчи ўрин учун кечган беллашувда жанубий кореялик рақибаси Парк Се Йонгни мағлуб этиб, бронза медалига сазовор бўлди.  

Эркин кураш баҳсларида Умиджон Жалолов саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказиб, финалга етиб келди. Бугун у Осиё чемпионлиги учун азалий рақиби ҳиндистонлик Сужитга қарши гиламга чиқади ва аввалги мағлубият учун реванш олиш имконига эга бўлади. 

Афсуски, Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Разамбек Жамалов ўзи учун янги вазнда (-79 кг) олтин ёки кумуш медални қўлга кирита олмайди. У 1/2 финалда япониялик унча таниқли бўлмаган Кейван Гареҳдагига бир очко фарқи (3-4) билан ютқазиб қўйди. Бугун Разамбек Осиё чемпионатининг бронза медали учун мўғулистонлик Сулдҳу Олонбаярга қарши гиламга чиқади. 

Шунингдек, эркин курашчиларимиздан Шаҳзодбек Ярашев ва Шерзод Поёнов ҳам бронза медали учун кечадиган беллашувларда ўз маҳоратини намойиш этади.    


Финал:

-65 кг: Умиджон Жалолов — Сужит (Ҳиндистон)


Бронза медали учун:

-70 кг: Шаҳзодбек Ярашев — Сина Ҳалили (Эрон)

-79 кг: Разамбек Жамалов — Сулдху Олонбаяр (Мўғулистон)

-97 кг: Шерзод Поёнов — Вики (Ҳиндистон)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг