UZ

Сўнгги янгиликлар

22:28Бобур Тагиев "Mangu 5" турнирида ғалаба қозонди 0 22:02Амирхон Алихўжаев "Mangu 5" турнирида ғалабага эришди 0 21:11Кураш, бокс ва бошқа спортлар. Осиё ўйинларининг саккизинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Эркаклар терма жамоамиз Арманистонни, аёллар Перуни мағлуб этди 0 19:52Осиё ўйинларининг еттинчи кундан кейин медаллар жамғариш рейтингида ўрнимиз қандай? 0 19:30"Манчестер Сити"нинг Премьер-лига қоидаларини бузгани ҳақидаги айбловлар: Улар нимадан иборат? Қандай жазо қўлланиши мумкин? Кейин нима бўлади? 0 18:51Эртага 5 нафар боксчимиз Осиё ўйинлари чорак финалида жанг қилади 0 18:30Осиё ўйинларининг еттинчи кунини 3 та медаль билан якунладик 0 17:15Ўзбекистон делегацияси расмийлари ХОҚ Президенти билан учрашишди 0 16:16Мбаппе Платинининг рекордини такрорлади 0 15:25Тимур Турлов - FIDE президенти этиб сайланди! 0 13:11"Mangu 5" турнири олдидан ўтказилган face-to-face маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:20Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси тугашига иккита тур қолди. Бугун кимлар рақиб бўлади? 0 11:55Ўзбекистонда қатор профессионал футбол клублари ишончли бошқарувга берилади 0 11:27Бугун Тошкентда юлдузли кардга эга Mangu 5 турнири ўтказилади 0

23 ноя 10:52
Янгиликлар

Тадбирлар

Сўхликлар ўз саломатликлари йўлида 5 000 қадам юришди

Фарғона вилоятининг Сӯх тумани аҳолиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони ижросини таъминлаш мақсадида оммавий бадантарбия ва юриш тадбирларида иштирок этишди.

Тадбирда сектор раҳбарларидан Сўх тумани ҳокими С.Сайидмусаев, туман прокурори Ф.Абдувалиев ҳамда туман ИИБ бошлиғи, полковник Б.Раҳимбердиев, тумандаги давлат ташкилотлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, халқ таълими бўлими, мактабгача таълим бўлими, болалар-ўсмирлар спорт мактаби, «Ватанпарвар» ташкилоти ишчи-ходимлари фаол қатнашишди.

Эътиборли жиҳати, мазкур саломатлик акциясида туман ҳокимининг «шахсий намуна» сифатидаги иштироки қолганларни ҳам ўз саломатлиги ҳақида жиддий қайғуришга ундайди.

Иштирокчилар дастлаб эрталабки бадантарбия машқларини бажаришди. Сўнгра «Саломатлик учун 5 000 қадам» шиори остида қарийб 5 километр масофани юриб ўтишди. Ушбу оммавий тадбирда Сўх туманининг 2 000 нафардан зиёд аҳолиси иштирок этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг