UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0

27 янв 12:50
Янгиликлар

Бошқалар

Спорт фармакологиясига эътибор кучаймоқда

Куни кеча МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигида Ўсимлик моддалари кимёси институтида Токио Олимпиадасига тайёргарлик бўйича спорт тиббиёти ва фармакологиясига бағишланган йиғилиш ташкил қилингани ҳақида хабар берган эдик.

МОҚда бўлиб ўтган учрашувда мазкур йиғилишда белгилаб олинган режалар ижросини амалга кенг татбиқ қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашувда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги директори Нодир Турсунов, МОҚ қошидаги РСТИАМ бош шифокори Дилшод Маҳмудов ва Марказ директорининг ўринбосарлари Миралишер Исламов ҳамда Искандар Мавлонов иштирок этишди.

Суҳбат давомида спортчиларимизнинг қайд этаётган натижаларини янада яхшилаш бўйича фармакологик воситалардан тўғри ва мақсадли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди. Унда Ўсимлик моддалари кимёси институтида ўтказилган йиғилишдан хулоса чиқарган ҳолда қуйидаги масалалар бўйича чуқур мулоҳазалар олиб борилди: РСТИАМ томонидан бугунги кунда терма жамоаларимиз фойдаланаётган тиббиёт воситалари бўйича таҳлилий ўрганишларни амалга ошириш, федерация шифокорлари билан ишлаш тизимини қайта таҳлил қилиб чиқиш, тиббиёт воситаларидан тўғри фойдаланиш ва бунинг учун ҳар бир федерацияларда махсус семинарлар ўтказиш. Йиғилишда юқорида санаб ўтилган йўналишлар бўйича масъул ходимларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Шунингдек, иш самарадорлигини янада ошириш мақсадида керакли тиббиёт воситаларини имкон қадар ўзимизда ишлаб чиқариш, спортчи, шифокор ва РСТИАМ ўртасидаги ишлаш механизмини такомиллаштириш, терма жамоалардаги фармакологик таъминотни қайта кўриб чиқиш, асосийси спортчиларимизни тақиқланган дори воситаларидан сақлаш йўналишларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг