UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0

01 авг 08:17
Янгиликлар

Бошқалар

Спорт федерациялари бўйича муҳим Қарор лойиҳаси тайёрланади

Спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар ва спортни ривожлантириш​ бўйича қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар ва спортни ривожлантиришга масъул ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси муҳокамаси очиқ порталида муҳокамага қўйилди. Қуйида қарор лойиҳасининг тўлиқ матни билан танишишингиз мумкин:

Спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар ва спортни ривожлантиришга масъул ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги “2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ–5953-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 

1. Спортни ривожлантиришга масъул ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки:

спортни ривожлантиришга масъул ташкилотлар ва спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар) терма жамоалар спортчиларини тайёрлашда ва уларнинг тиббий таъминотига  йўналтирилаётган молиявий маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлашда, ушбу соҳада камчиликларни бартараф этишга қаратилган самарали механизмни шакллантиришда;

спорт таълими муассасалари ва спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)нинг миллий терма жамоалар тайёрлаш соҳасида мавжуд моддий-техника базасидан оқилона фойдаланишда, турли даражадаги халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўришда, тайёрлаш ва мусобақаларда қатнашишларини тизимли йўлга қўйишда;

спортчиларни спорт таълими муассасаларига қабул қилиш, миллий терма жамоаларнинг асосий ва захира таркибига, шунингдек, болалар-ўсмирлар спорт мактабларида дастлабки тайёргарликдан ўтган, спортнинг муайян тури билан шуғулланиш учун зарур спорт кўрсаткичларига ва юқори маҳоратли спортчилар салоҳиятига эга бўлган истиқболли спортчиларни саралаш (селекция)да ўзаро ҳамкорликни амалга оширадилар.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимлари спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар) моддий-техника базасини яхшилаш, ҳудудий терма жамоаларни тайёрлаш, мавжуд моддий-техника базасидан самарали фойдаланиш, спортчиларни саралаш (селекция), тайёрлаш ва мусобақаларда қатнашишга қаратилган чора-тадбирлар белгиласин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиев зиммасига юклансин. 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

Абдулла Арипов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг