UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

01 авг 18:50
Янгиликлар

Спорт курашлари

Спорт курашлари бўйича терма жамоаларимиз онлайн машғулотда қатнашишди + ФОТО

Аввалдан белгилаб олинган жадвал асосида терма жамоаларимизнинг онлайн машғулотлари давом этади.

Бугун спорт курашлари бўйича терма жамоамиз вакиллари навбатдаги онлайн машғулотни ўтказди. Машқларни мураббий Азиз Улахунов олиб борди. Мазкур жараённи МОҚ ҳамда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раҳбарияти ҳам бевосита кузатиб борди.

Азиз Улахунов дастлаб енгил чигалёзди, сўнгра юклама машқларини намойиш қилди. Шундан сўнг кураш техникасига оид ҳаракатлар бажариб борилди. Спортчиларнинг ҳаракатларини эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича терма жамоамиз мураббийлар штаби кузатиб борди. Машғулотларда 30 га яқин спортчи иштирок этди.

Спорт курашларидаги ҳар бир йўналиш яккакураш тури бўлиб, бунда спортчилар рақибни ҳис қилишлари талаб қилинади. Шу нуқтаи назардан мураббийлар штаби МОҚ раҳбаридан қачондан ўқув-машғулот йиғинларини бошлаш ҳақида маслаҳат сўрашди. Ўз навбатида МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов бу борада ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Аввало, карантин кунларида ҳам мана шундай машғулот олиб бораётганингиз учун барчангизга ташаккур айтиб қоламан. Ҳозирги кунда вазиятни барчамиз кўриб турибмиз. Ҳукуматимиз терма жамоаларимизнинг ўқув-машғулот йиғинларини доимо қўллаб келган. Бироқ айни паллада йиғин ташкил қилишнинг мавриди эмас, деб ҳисоблайман. Боиси бу борада Республика махсус комиссиясининг ҳам қарори бор. Карантин чекловлари юмшатилиб, махсус комиссиянинг ўқув-машғулот йиғини учун расмий рухсат беришини кутишни таклиф қиламан”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг