UZ

Сўнгги янгиликлар

22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0 20:42Ўзбекистон Осиё ўйинларида энг кўп боксчи билан ярим финалга йўл олди 0 20:14Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:45"Ғалаба қозонамиз". Сурия терма жамоаси аъзолари Ўзбекистон билан ўйиндан олдин нималар деди? 0 19:13Эртага уч нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун жанг қилади 0 19:02Осиё ўйинларининг ўнинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:45Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунида ҳам тўртта медалга эга чиқдик! 0 17:11Ўзбекистон футзал МТЖ ФИФА рейтингида пастлади 0 15:47Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов Душанбеда жанг қилади 0 14:31Жавоҳир Синдаров FIDE Excellence Awards 2026 ғолиби бўлди 0 11:56Мария Тимофеева Портудаги WTA 125 турнири ғолибига айланди 0 10:40Президент Шавкат Мирзиёев шахматчиларни Олимпиададаги ғалаба билан табриклаб, Синдаровга чемпионлик баҳсида омад ёр бўлишини тилади 0 20:23Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 19:11Манба: ФИФА президенти тез орада Тошкентга келади 0 18:48Эртага 5 нафар боксчимиз Осиё ўйинлари чорак финалида жанг қилади 0

08 июл 18:30
Янгиликлар

Спорт курашлари, Кураш

Спорт курашлари. Бугун ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланади

Хорватиянинг Загреб шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугун ушбу нуфузли мусобақа ниҳоясига етади. Беллашувларнинг сўнги кунида ҳам ўзбекистонлик спортчиларда совринли ўринлар қўлга киритиш имконияти сақланиб қолган.

Хабар бериб ўтганимиздек, юнон-рум кураши баҳсларида -51 кг вазн тоифасида баҳсларда қатнашаётган Лазизхон Ўзбеков мусобақа давомида Озарбайжон, Литва, Арманистон курашчиларини мағлуб этди ва финалга йўл олди. Бугун у олтин медаль учун ҳиндистонлик Лайшарам Мейтейга қарши гиламга чиқади.

Шунингдек, Ҳусан Юнусхонов (-45кг)да ҳам бронза медали учун имконият сақланиб қолган. Бунинг учун у аввалига эронлик Амирризо Деҳбозоргини, кейин эса болгариялик Эдмонд Назарянни мағлуб этиши лозим бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жаҳон чемпионатида эркин кураш бўйича Жамшид Маруфов олтин, Шаҳбоз Комилов медалини қўлга киритганди. Юнон-рум курашида эса спортчиларимиздан Аброр Атабаев олтин, Амир Султонов бронза медалига сазовор бўлган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг