UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 19:09Президент шахматчиларимизни тақдирлаб, Янги Тошкентда 500 ўринли шахмат саройи қуришни таклиф қилди 0 18:44Буюк Британия парламенти аъзоси "Манчестер Сити"ни АПЛдан четлатишга чақирди 0 18:15Осиё ўйинларининг ўнинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:48Осиё ўйинларининг ўнинчи кунини 3 та медаль билан якунладик: уларнинг 2 таси олтин! 0 17:18Таэквондочиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:43"Манчестер Сити" АПЛ томонидан қўйилган айбловларга жавоб қайтариш ниятида 0 16:09Осиё ўйинлари: эртага тўрт нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади 0 15:16Осиё ўйинларига бормаган боксчиларимиз Хитойдаги турнирда қатнашишди 0 14:35Осиё ўйинларининг дзюдо беллашувларига қуръа ташланди. Ҳамюртларимизнинг илк рақиблари маълум 0 12:13Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин татамига қайтмоқда! 0 10:00Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди 0 09:11Ямаль Мессини Марадона ва Пеледан яхшироқ деб ўйлайди 0 22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0 20:42Ўзбекистон Осиё ўйинларида энг кўп боксчи билан ярим финалга йўл олди 0

19 июн 16:40
Янгиликлар

Спорт курашлари, Кураш

Спорт курашлари. Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этди

15-18 июнь кунлари Хитой Тайпейи мамлакатида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди.


Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам тўлик таркибда иштирок этди. Спортчиларимиз қитъа чемпионатида жами 15 та медалга сазовор бўлишди. Уларнинг 3 таси олтин, 3 таси кумуш ва 9 таси бронза медалларидир. 

Эркин кураш бўйича терма жамоамиз аъзоларидан Жаҳонгирмирзо Туробов (-55 кг.) ва Ҳасан Раҳимов (-120 кг) мусобақада барча рақибларини мағлубиятга учратиб Осиё чемпионлигини тантана қилган бўлишса, Иса Шапиев (-74 кг.) ҳал қилувчи беллашувда имкониятни бой бериб, кумуш медали билан чекланди. Рустамбек Жўраев (-50кг.), Аббос Раҳмонов (-60 кг.) Жавраил Шапиев (-84кг.) ва Иброҳим Илҳомжонов (-96кг.) бронза медалларига сазовор бўлишди. Натижада эркин кураш бўйича терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида Осиё чемпионатини Эрон термасидан сўнг фахрли 2-ўринда якунлади. Учинчи ўриндан эса қозоғистонлик полвонлар жой олишди. 

Юнон-рум кураши бўйича ўтказилган беллашувларда ҳам мамлакатимиз спортчилари муваффақиятли иштирок этишди ва 4 та медалга эга чиқишди. -96 кг. вазн тоифасида гиламга чиққан Темур Мирзо Мамажонов барча рақиблари курагини ерга текказиб олтин медални қўлга киритган бўлса, Жалгасбай Бердимуратов (-74 кг.) кумуш медалига сазовор бўлди. Жасурбек Ортиқбоев (-50 кг.) ва Маҳмуд Бахшиллоев (-66 кг.) эса бронза медалига лойиқ кўрилишди. Якунда классик услубдаги полвонларимиз умумжамоа ҳисобида Эрон, Қозоғистон ва Ҳиндистон терма жамоаларидан сўнг 4-ўринни эгаллашди. 

Ва ниҳоят аёллар кураши бўйича терма жамоамиз аъзолари делегациямиз ҳисобига 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўшиб қўйишди. Бахтигул Балтаниязова (-67 кг.) фақатгина финал баҳсида рақибасига имкониятни бой бериб кумуш медаль билан кифояланди. Актенге Кеунимжаева (-48 кг.), Нодира Собирова (-51кг.) ва Хадича Нажимова (-59кг.)лар мусобақани кучли учликда якунлаб, бронза медалларига сазовор бўлишди. Юнон рум ва аёллар кураши бўйича терма жамоамиз аъзолари пойтахтимизга кеча қайтиб келишди. Эркин курашчиларимиз эса эртага, 20 июнь куни Тошкентга етиб келишади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг