UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

18 июн 14:42
Янгиликлар

Спорт курашлари

Спорт курашларидаги таътил 1 сентябргача узайтирилди

Бутунжаҳон кураш дунёси (UWW) 1 сентябргача халқаро тақвимдан ўрин олган барча мусобақалар ўтказилмаслигини маълум қилди.

Бу ҳақида UWW Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида хабар берилди. Бутунжаҳон кураш дунёси тез орада, аниқроғи август ойида 2020 йилнинг қолган қисми ҳамда 2021 йилги мавсум учун тақвимни эълон қилади. 

Онлайн йиғилишда UWW вице-президенти, Ўзбекистон Спорт курашлари Ассоциацияси раис ўринбосари Ахролжон Рўзиев ҳам иштирок этди.

Конференцияда дунёдаги эпидемиологик вазият ҳамон таҳликали бўлиб тургани, бу эса мусобақаларнинг кутилганидан ҳам кечроқ муддатда бошланишига сабаб бўлиши ҳақида сўз борди. Онлайн конференция тарзида ўтказилган йиғилишда 1 сентябргача ҳеч қандай мусобақа ўтказилмаслигига келишиб олинди. 

UWW вице-президенти, Россия Спорт курашлари Федерацияси президенти, Олимпиада чемпиони Михаил Мамиашвили бир вақтнинг ўзида UWW Техник қўмитасига ҳам раҳбарлик қилиб келмоқда. Мамиашвили йиғилишда 2020 йилги мавсумнинг қолган қисми учун бир нечта вариантларни тақдим этди. Қатнашчилар бу масалага август ойида яна қайтишлари ва ўшанда қачондан мусобақалар рестарти бўлишини муҳокама қилишга келишиб олишди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам 1 сентябргача мусобақалар ўтказилмаслиги қатъий айтилди.

Таъкидланишича, рестартдан кейинги биринчи мусобақа - сентябрь ҳамда октябрь ойларида кадетлар, ўсмирлар ва U-23 ёшидаги спортчилар учун ўтказиладиган қитъа чемпионатлари бўлади. Лекин бу мусобақалар мезбон давлатдаги ўша пайтдаги мавжуд эпидемиологик вазият сабаб бекор қилиниши ҳам мумкин. 

Ўсмирлар ҳамда 23 ёшгача курашчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатлари эса ноябрь ойининг охирларига мўлжалланмоқда. Катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати масаласига август ойида ойдинлик киритилади. 

Бундан ташқари, 2020 йилда кадетлар, 15 ёшгача бўлган курашчилар ҳамда фахрийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатларини ўтказмасликка келишиб олинди.  

2021 йилнинг октябрь ойида катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига Норвегия пойтахти Осло шаҳри мезбонлик қилади. Бу йил ҳам, 2021 йилда ҳам жаҳон Кубоклари ўтказилмайди. 

Шунингдек, йиғилишда 2022 йил Сенегалнинг Дакар шаҳрида ўтказилувчи Ўсмирлар Олимпиадаси масаласида ҳам сўз борди. Бироз ажабланарлиси, Африкадаги Олимпиада дастурида юнон-рим кураши бўлмайди. Дакар Олимпиадасида эркин ҳамда аёллар кураши бўйича 5 тадан вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. 

Соҳил кураши илк бор олимпия ўйинлари спорт тури сифатида қайд этилди. Дакардаги мусобақада эркин ҳамда аёллар кураши вакиллари 4 тадан вазн тоифасида гиламга чиқишади. 

Бундан ташқари, 2022 йили ўтказилиши режалаштирилган U-23 жаҳон чемпионати мезбонлиги учун икки номзод тавсия қилинди. Хорватия пойтахти Загреб ҳамда Испаниянинг Понтеведра шаҳарлари ушбу кичик жаҳон чемпионатини қабул қилиш учун ўзаро кураш олиб боришади.

Йиғилиш сўнггида UWW президенти Ненад Лалович барча мусобақалар бўйича якуний қарор дунёдаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб қабул қилинишини алоҳида урғулади. 

"Биз спортчилар, мураббийлар, ҳакамлар ва мухлислар учун хавфсиз муҳит юзага келгандагина гиламга қайтамиз", — деди Лалович.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг