UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0

01 май 12:18
Янгиликлар

Бошқалар

Спорт соҳаси мутасаддилари ташаббус кўрсатишяпти + ФОТО

Қашқадарё вилояти спорт мутасаддилари хайрли ишга қўл уришди.

2020 йил 14 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган глобал инқироз ва пандемия шароитида қишлоқ хўжалиги бўйича долзарб вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди. 

Мазкур йиғилишда берилган кўрсатма ва топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Сирожиддин Одилов ташаббуси билан Касби туманидаги маҳаллалар аҳолисининг ўз томорқаларидан унумли фойдаланишни ташкил этиш ва қишлоқ хўжалиги махсулотларини  етиштириш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. 

Шунингдек, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Касби туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби ходимлари, мураббийлари тумандаги ёрдамга муҳтож ва кам таъминланган оилалар холидан хабар олишиб, уларга тегишли бўлган томорқаларга ишлов беришиб, полиз ва сабзоват кўчатларини экиб беришди. 

Спорт соҳасида самарали меҳнат қилган ва айни пайтда 1-гуруҳ ногиронлари саналган Латиф Саломов, Эркин Жўраев, бетоблиги боис шифохонада даволанаётган Раҳматилло Маъдиев, боқувчисини йўқотган Дилноза Сулаймоноваларнинг ҳам хонадонларида бўлишиб, ёрдам сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари улашишди ва уларнинг ҳам томорқаларидаги бўш турган ерларга ишлов беришиб, турли хил кўчатлар экиб беришди. 

Бундай хайрли ташаббуслар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида давом этмоқда.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг