UZ

Сўнгги янгиликлар

18:23Жон Жонс қайтишига ишора қилди 0 18:02Жота ва гуллар 0 17:41Яхши янгилик: "Tashkent Select" жамоаси янги мавсумда ҳам Қозоғистон чемпионатида иштирок этади 0 17:20Бенавидес ва Ярд WBC камари учун жанг қилади 0 16:59Топурия Хамзат Чимаев ҳақида: "У одам — ёввойи!" 0 16:38Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди 0 16:17Арман Царукян: "Пимблетт Топ-5 даражасидаги жангчи эмас. У фақат қарияларни юта олади" 0 15:56Илия Топурия: "Ҳаммаси менга боғлиқ бўлганида, 13 июль куниёқ Махачев билан жанг қилардим" 0 15:35Ўзбек боксчилари океан ортида машғулотларни давом эттиришяпти (ФОТО) 0 15:14Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди 0 14:53Холмурод Нурматов кейинги жангини ACA Лигасида ўтказади 0 14:32UFC кузда Бразилияда турнир ўтказиши мумкин 0 14:11Ёш дзюдочиларимиз Туркиядаги нуфузли мусобақадаги иштирокларини бошлашди 0 13:50"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради 0 13:29Жаҳон кубоги. Бугун тўрт боксчимиз финал чиптаси учун рингга кўтарилади 0

11 июн 08:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Спортчи Мурод Хонтўраевни пичоқлаганлар “иши” тугади. Мурод қора маскалиларни “сотмади”

ММАчи Мурод Хонтўраев ҳақида.

“Jahon.uz”нинг ишончли манбаси қўлга киритган, дастлабки тергов органи томонидан тўпланган ҳужжатлар асосида, 2018 йил 25 ноябрь куни, С.Акбаров хавфли рецидивист бўла туриб, ўзининг танишлари билан безорилик жиноятини содир этиш мақсадида, ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, 2018 йил 20 июнь куни Хонтўраев Мурод Маҳамадусмонович томонидан Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида жойлашган “AURUM 898” тунги клуби ёнида Тешабаев Фурқат Тўлқин ўғлини уриб-дўппослаб тан жароҳатини етказганлиги сабабли, ундан ўч олиш мақсадини кўзлаб жиноят содир этиш режасини тузишган.

Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Pablо” кафеси ёнидаги офисга келиб, шу ердаги бильярд хонада бўлган Мурод Хонтўраев, Икром Саидов ва Салоҳиддин Зунуновни уриб-дўппослашиб, қўлларида бўлган кишининг соғлиги учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган пичоқ, пластмасс труба ва темир арматура бўлакларини намойиш қилиб, қўллаб, М.Хонтўраев, И.Саидов ва С.Зунуновларга тан жароҳати етказишганлиги аниқланган.

Бу иш бўйича барча жиноятчилар қўлга олинди ва уларга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

“Jahon.uz”га тақдим қилинган суд ҳукмига кўра, Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди судьяси Эргашов Акмал Эргашович жиноятчиларнинг барчасига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

Суд мажлисида жабрланувчи тариқасида сўроқ қилинган И.Саидов зинапоядан тушаётган вақтида йиқилиб тушиб ҳушидан кетгани, ўзига келган вақтда уни олдида Миллий гвардия ходими турганини кўрганлари ва қолган воқеаларни эслай олмаслигини айтган. Шунингдек, у судланувчиларга даъвоси йўқлигини, судланувчиларга қонуний енгиллик берилишини ҳам қўшимча қилган.

Суд мажлисида жабрланувчи тариқасида сўроқ қилинган М.Хонтўраев сув ичиш учун хонанинг бурчак қисмига борган вақтида тўсатдан боши айланиб ерга йиқилиб ҳушини йўқотганлигини, шундан сўнг кўзини очса шифохонада ётганлигини билганлигини, ерга йиқилиб ҳушини йўқотганидан сўнг нима бўлганлигини билмаслигини, шунинг учун айнан қандай қилиб тан жароҳати олганлигини ҳам билмаслигини, судланувчиларга даъвоси йўқлигини, судланувчиларга қонуний енгиллик беришини сўраб кўрсатув берди.

Қора маскалилар офисга кириш жараёнида ерга ётиб қолган автомашина эгасини ҳам уришган, ушбу ҳайдовчи ҳам судланувчиларга даъвоси йўқлигини, судланувчиларга қонуний енгиллик беришини сўраб кўрсатув берди.

Бундай ҳолатда суд, судланувчи С.Акбаров Т.Абдулаҳатов, С.Фатхуллаев О.Садиқов, Т.Азизов, Ж.Сайназаров ва С.Ваденовларни жиноий ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 164-моддаси 4-қисмининг “в” бандидан ЖК 104-

моддаси 2-қисмининг “е,к” бандига, яъни “Безорилик оқибатида бир гуруҳ бўлиб, содир этилаётган пайтда ҳаёт учун хавфли бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш” аломатларига қайта малакалашни лозим топди.

Суд, судланувчи Акбаров Сардор Шакировични Ўзбекистон Республикаси ЖК 104-моддаси 2-қисмининг “е,к” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топди. Ўталмай қолган жазосини ҳам қўшиб, узил-кесил ўташ учун 6 (олти) йил 3 (уч) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

Абдулаҳатов Исломжон Қахрамон ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖК 104-моддаси 2-қисмининг “е,к” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 6 (олти) йил 3 (уч) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

Фатхуллаев Сахил Ханлар ўғли ҳам Ўзбекистон Республикаси ЖК 104-моддаси 2-қисмининг “е,к” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ҳамда 6 (олти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Содиқов Озод Рахматуллаевич Ўзбекистон Республикаси ЖК 104-моддаси 2-қисмининг “е,к” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 6 (олти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Азизов Тоштемир Бахтиёр ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖК 104-моддаси 2-қисмининг “е,к” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, Чилонзор туман судининг 14.09.2018 йилдаги ҳукми билан тайинланган

жазони ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан Т.Азизовга узил-кесил ўташ учун 6 (олти) йил 3 (уч) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Сайназаров Жамшид Бурханович ҳам Ўзбекистон Республикаси ЖК 104-моддаси 2-қисмининг “е,к” бандлари билан айбли деб топилиб, 3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Ваденов Сардор Собиржон ўғли ҳам Ўзбекистон Республикаси ЖК 104-моддаси 2-қисмининг “е,к” бандлари билан айбланиб, узил-кесил ўташ учун 6 (олти) йил 3 (уч) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Далилий ашё сифатида олинган Тошкент шаҳар ИИББ хўжалик бўлимига қарашли сақлаш хонасига топширилган “Lacetti” русумли давлат рақами 01 Р 853 ХА бўлган автомашина Ходжаев Абдулазиз Абдувахадовичга, “Cobalt” русумли давлат рақами 01 H 717 VА бўлган автомашина Шамсиев Малик Умаровичга тегишли тартибда қайтарилиши ҳам суд ҳукмида қайд этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг