UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Кураш, бокс ва бошқа спортлар. Осиё ўйинларининг саккизинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Эркаклар терма жамоамиз Арманистонни, аёллар Перуни мағлуб этди 0 19:52Осиё ўйинларининг еттинчи кундан кейин медаллар жамғариш рейтингида ўрнимиз қандай? 0 19:30"Манчестер Сити"нинг Премьер-лига қоидаларини бузгани ҳақидаги айбловлар: Улар нимадан иборат? Қандай жазо қўлланиши мумкин? Кейин нима бўлади? 0 18:51Эртага 5 нафар боксчимиз Осиё ўйинлари чорак финалида жанг қилади 0 18:30Осиё ўйинларининг еттинчи кунини 3 та медаль билан якунладик 0 17:15Ўзбекистон делегацияси расмийлари ХОҚ Президенти билан учрашишди 0 16:16Мбаппе Платинининг рекордини такрорлади 0 15:25Тимур Турлов - FIDE президенти этиб сайланди! 0 13:11"Mangu 5" турнири олдидан ўтказилган face-to-face маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:20Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси тугашига иккита тур қолди. Бугун кимлар рақиб бўлади? 0 11:55Ўзбекистонда қатор профессионал футбол клублари ишончли бошқарувга берилади 0 11:27Бугун Тошкентда юлдузли кардга эга Mangu 5 турнири ўтказилади 0 09:16Озарбайжон сафида фаолият олиб бораётган Саиджамшид Жафаров Европа чемпионига айланди! 0 20:30Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон АҚШни, Ўзбекистон-2 эса Нидерландияни мағлуб этди (барча натижалар) 0

29 ноя 07:50
Янгиликлар

Стол тенниси

Спортимиз мутасаддиларидан ўзига хос мастер–класс ёхуд «шахсий намуна» эффекти

Пойтахтимиздаги Ўзбекистон бадминтон федерациясига қарашли Бадминтон марказида оммавий ахборот воситалари ҳамда турли вазирлик, идора ва йирик корхона-ташкилотларнинг матбуот хизмати вакиллари иштирокида «Дўстлик спартакиадаси» спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Матбуотчиларнинг ўзига хос спорт байрамига айланиб кетган спартакиадада республикамизда фаолият юритаётган 150 нафарга яқин журналистлар, матбуот хизмати ва ОАВ ходимлари спортнинг бадминтон, стол тенниси ва волейбол турлари бўйича ўз маҳоратларини синаб кўришди.

Спартакиада ўйинларини томоша қилиш учун ташриф буюрган Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Авазжон Каримов ҳамда Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов мусобақанинг ўтказилиш жараёни, иштирокчилар учун яратилган шароитлар ва уларнинг кайфиятлари билан қизиқди.

Учрашув давомида МОҚ раиси ҳамда вазир ўринбосари ОАВ ходимлари учун стол теннисидан ўзига хос маҳорат сабоғини тақдим этиб беришди. Шу билан бирга ҳар икки ташкилот мутасаддилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ўз ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида ҳафтанинг шанба кунлари соат 14:00дан кейин спорт мусобақалари ташкил этилишига эътиборни янада кучайтиришга келишиб олди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг