04 июн 12:54
Янгиликлар
Теннис
Стефанос Циципас етакчилик учун кураша олмайди
Грециялик теннисчи Стефанос Циципас рейтингда етакчилик учун курашдан чиқди.
Гарчи грециялик теннисчи тўртинчи босқичга чиққан бўлса-да, унинг пешқадам бўлиши учун имкониятлари буткул йўқолди. Бунга Карлос Алькараснинг "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиққани сабаб бўлди. Энди Стефанос турнир ғолиби бўлса ҳам, Карлосдан ўтиб кета олмайди.
Шу орқали ATP рейтинги пешқадамлиги Карлос Алькарас ҳамда Новак Жоковичда сақланиб қолинади.
Ҳавола :
Манба : gotennis.ru
Фикрлар