13 ноя 07:59
Янгиликлар
Теннис
Султонов Бангалор турнири "финали"да ўйнади
Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида теннис бўйича “Челленжер” туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.
Соврин жамғармаси 150 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақанинг саралаш баҳсларида икки ҳамюртимиз ҳам иштирок этди. Улардан Жўрабек Каримов саралашнинг иккинчи даврасида франциялик Мик Лешурга 4/6, 7/6(2), 6/7(5) ҳисобида ютқазиб қўйганди.
Ҳумоюн Султонов эса саралашнинг икки учрашувида ғалаба қозонганди. Лекин асосий тўрга йўлланма берувчи финал баҳсида германиялик Себастьян Фанзеловга 7:5, 4:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақадаги иштирокини якунлади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар