UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 13 дақиқада 4 та гол уриб, супекамбек намойиш этди 0 07:32Mangu 7 турнирининг яна бир жанги эълон қилинди. Унда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз иштирок этади (ПОСТЕР) 0 07:01Бугун тарихий Saber Tashkent Grand Prix Cadets 2026 турнири старт олади 0 19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0

21 авг 11:17
Янгиликлар

Теннис

Султонов бу ҳафта ҳам Иданья-а-Новада чемпион бўла оладими?

Португалиянинг Каштела-Бранка округи Иданья-а-Нова туманида теннис бўйича M25 тоифасига кирувчи яна бир турнир старт олди.

Мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақада ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказади. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси ўтган ҳафта айнан турнирда чемпион бўлган эди. 

Бугун Султонов 1/16 финалда италиялик Фабрицио Андалорога қарши кортга чиқади. Бу сафар Ҳумоюн турнирда иккинчи рақам остида таснифланган. Франциялик Клемент Чидеҳ мусобақанинг биринчи рақамли теннисчиси сифатида қайд этилган. 

Таққослаш учун, Ҳумоюн Султонов ATP рейтингида 285, Андалоро эса 594-ўринни эгаллаб турибди. Ҳамюртимиз иштирокидаги баҳс бизнинг вақт билан соат 13:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг