UZ

Сўнгги янгиликлар

13:27ОФК “Нефтчи” футболчисини икки ўйинга четлатди ва жаримага тортди 0 12:41Abu Dhabi Grand Slam 2026 бошланмоқда. Бугун Диёра ва яна тўрт дзюдочимиз баҳсларга киришади 0 12:08Фёдор Емельяненко: "Худога шукур, умримда бирор марта ҳам кўчада уришмадим. Можаролар оғзаки ҳал қилинган" 0 11:30"Президент Олимпиадаси"нинг илк куни 10 та вазн тоифасида ғолиблар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:59А Серия. "Ювентус" ютқазди, "Наполи" меҳмонда 4 та гол урди 0 10:17Бектемир яна кутадиган бўлди. Мунгия расман рус боксчисига қарши жанг ўтказади 0 09:30Бибисара қўнғироқ чалиб бошлаб берган Clutch Chess турнирининг иккинчи куни Жавоҳир қандай натижа қайд этди? 0 08:58Халқаро дзюдо куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 08:23Англия лига Кубоги. "Манестер Сити" "Брайтон"ни енгди, Ҳусанов захирадан майдонга тушди 0 07:46Тошкентда яна катта спорт байрами: Ислам Махачев ва Федор Емельяненко келадиган Жаҳон чемпионатига оз қолмоқда! 0 07:02Ян ва Двалишвилининг трилогия учун гонорари айтилганидан бироз кўпроқ бўлиб чиқди 0 23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0

29 окт 12:24
Янгиликлар

Теннис

Султонов Марказий Осиё дербисида зафар қучди

Хитойнинг Цяньдаоху шаҳрида теннис бўйича ITF M25 тоифасига кирувчи турнир давом этмоқда.

Хабар берганимиздек, унда мамлакатимизнинг биринчи ҳамда иккинчи ракеткалари Ҳумоюн Султонов ва Сергей Фомин ҳам иштирок этяпти. Турнирда тўртинчи рақам остида таснифланган Фомин 75 дақиқа давом этган илк давра учрашувида хитойлик Женг Донгни 6/2, 6/4 ҳисобида мағлубиятга учратганди.

Бироз аввал якунига етган баҳсда мусобақанинг иккинчи рақамли теннисчиси сифатида сараланган Султонов ҳам ўз ғалабасини тантана қилди. Ҳамюртимиз Марказий Осиё дербисида қозоғистонлик Григорий Ломакиндан икки сетда ҳам бир хил ҳисобда устун келди - 6/3, 6/3.        

Таққослаш учун, Сергей Фомин ATP рейтингида 462, Донг 1383, Султонов 382, Ломакин эса 974-ўринни эгаллаб турибди. Ҳумоюн теннисчиларнинг ўзаро иккинчи учрашувида ҳам Григорийни мағлубиятга учратди. Фомин ва Султоновнинг 1/8 финалдаги рақиблари кечроқ маълум бўлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг