UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

09 май 09:50
Янгиликлар

Шахмат

Superbet Poland Rapid & Blitz. Нодирбек Абдусатторов пешқадамлар сафида + ФОТО

Польша пойтахти Варшава шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Superbet Poland Rapid & Blitz турнири старт олди.

Мукофот жамғармаси 175 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақада дунёнинг кучли 10 нафар гроссмейстери бош соврин учун баҳсларга киришди.

Қувонарлиси, улар орасида дунё рейтингида 5-ўринни эгаллаб турган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам бор. Кеча турнирнинг илк куни шахматчилар учта партияда ўзаро дона суришди. 

Маълумот учун, рапид йўналишидаги баҳсларда ғалабага 2, дурангга 1 очко берилади. Блицда эса ғалабага 1, дурангга 0,5 очко тақдим этилади. Турнир ғолиби 40 000 долларга эга бўлади.   

Иштирокчилар: Магнус Карлсен (Норвегия, рапид 2828/блиц 2886), Вэй И (Хитой, 2758/2684), Ян-Кшиштоф Дуда (Польша, 2748/2766), Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2733/2661), Рамешбабу Прагнанандҳа (Ҳиндистон, 2704/2675), Аниш Гири (Нидерландия, 2687/2715), Аржун Эригайси (Ҳиндистон, 2671/2744), Доммараджу Гукеш (Ҳиндистон, 2649/2651), Винсент Каймер (Германия, 2647/2610), Кирилл Шевченко (Руминия, 2622/2546).

Биринчи партияда Нодирбек Абдусатторов нидерландиялик Аниш Гирини мағлубиятга учратди. Иккинчи турда Доммараджу Гукешдан устун келди. Учинчи партияда эса қора доналарда ҳаракат қилиб, Рамешбабу Прагнанандхага имкониятни бой бериб қўйди. 

Турнир жадвалида бироз кутилмаганда руминиялик Кирилл Шевченко 6 очко билан пешқадамлик қиляпти. Магнус Карлсен ва Нодирбек Абдусатторов 4 очкодан жамғариб, кучли учликка якун ясашган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг