UZ

Сўнгги янгиликлар

12:36IV Ёшлар Олимпиадаси. Бугун боксчиларимиз финал учун рингга кўтарилади. Жуфтликларнинг бирида ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз 0 12:05Кукурелья Гюлер ҳақида: "У ёш болага ўхшайди, лекин унинг ўйини ҳайратланарли" 0 11:34UFC 334 турнирининг асосий янгилиги Нурмагомедов бўлиши мумкин 0 11:03Тўртта вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 10:32Лос-Анжелес-2028: енгил атлетика бўйича саралаш тартиби ва меъёрлари тасдиқланди 0 10:22Ёшлар Олимпиадасидаги медалларимиз сони яна биттага кўпайди 0 10:01"Арсенал" "Реал"га Субимендининг нархини эълон қилди 0 09:30Юнон-рум кураши. Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни 5 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 08:59Икки боксчимиз Ёшлар Олимпиадаси медалини нақд қилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0 08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0 07:32Total Chess. Абдусатторовдан "даҳшатли" старт. У фақат Бибисарани хафа қила олди холос 0 07:01Фомин Грециядаги "Челленжер"ни илк босқичдаёқ тарк этди 0 20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0

28 фев 11:57
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондо бўйича терма жамоамизда хорижлик шифокор иш бошламоқда

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раҳбарияти терма жамоага украиналик шифокор Алексей Черневни жалб қилди.

Кеча мутахассис МОҚ раҳбарияти билан дастлабки режаларни муҳокама қилиб олди. 

Учрашувда Қўмита раиси ўринбосари, мамлакат таэквондо WT ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов, МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори Камол Сирожитдинов, терма жамоа бош мураббийи Павел Хан иштирок этишди. 

Қайд этиш жоиз, Алексей Чернев ўзбек спорти учун бегона эмас. Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик жараёнида Чернев ва унинг яна бир ҳамкасби спортчиларимизнинг мусобақага тайёргарлик кўришида ёрдам берган. 

Шерзод Ташматов суҳбат давомида спортчиларимизни жорий йил ўтадиган жаҳон чемпионати, Осиё ўйинлари ва бошқа нуфузли мусобақалар кутиб тургани ҳақида маълумот берди. Шунингдек, бу мусобақаларга тайёргарлик учун мураббийлар штаби билан ишлаб чиқилган режа ҳақида батафсил тўхталди. 

Ўз навбатида, украиналик мутахассис ўзбек спортининг потенциали ҳақида ижобий фикр билдириб, терма жамоамизда ишлашдан мамнун эканини таъкидлади. Шунингдек, суҳбат давомида тажрибали мутахассиснинг малакаларидан бошқа спорт турларидаги терма жамоаларда ҳам фойдаланиш, Марказ билан доимий ҳамкорликда ишлаш бўйича фикр алмашилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг