UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07Майкл Пейж: "Мен ўзимдан кишанларни ечиб ташладим" 0 09:36Ислом Исмоилов кечаги учрашувдан сўнг нималар деди? 0 09:05Брендан Аллен ўзи учун мантиқий бўлган ягона жангни айтди 0 08:34Абдулрашид Садулаевнинг Абу-Даби турниридаги рақиби эълон қилинди + ПОСТЕР 0 08:03Фьюри – Жошуа жанги бокс тарихидаги энг кассабоп жанглар рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллади 0 07:32Роналду "Ал Наcср"нинг "Нефтчи" устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди 0 21:18Ал аш-Шайх “Канело” Ар-Риёдда жанг қилишга тайёрлигини маълум қилди 0 20:41Хорхе Масвидаль UFC’га қайтиш бўйича музокара олиб бормоқда 0 19:59Расман. Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тасдиқланди (ПОСТЕР) 0 18:26ЕЧЛнинг олти карра ғолиби Тошкентга келмади 0 17:55Сакен Бибосинов оғир жароҳат сабаб шифохонага ётқизилди 0 17:24Тошкентда илк бор стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0 16:53Ян Непомняшчий Синдаров - Гукеш ўйинига тахмин билдирди 0 16:22"Пахтакор" ва "Нефтчи"нинг Саудия Арабистони клублари билан ўзаро ҳисоб-китоби 0 15:51Ўзбекистон гимнастлари Роттердамдаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0

28 фев 07:24
Янгиликлар

Дзюдо

Tashkent Grand Slam 2026. Шукуржоннинг олтини ва Достоннинг бронзаси эвазига умумжамоа ҳисобида нечанчи ўриндамиз? (+ФОТО)

"Ҳумо Арена" спорт мажмуаси мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича OTP Group Tashkent Grand Slam 2026 турнирининг биринчи кунги баҳслари терма жамоамизга 2 та медаль тақдим этди.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган дзюдочимиз Шукуржон Аминова номдор рақибаларини мағлубиятга учратиб, мусобақа чемпионига айланди. -57 кг вазн тоифасидаги вакиламиз 1/2 финалда грузиялик амалдаги жаҳон чемпионини, финалда эса япониялик кучли рақибасини таслим эта олди. Ушбу ғалаба унга жаҳон рейтинги учун қимматли 1000 очкони ҳам тақдим этди. Аминова фаолиятида илк бор "Катта Дубулға" турнирида шоҳсупага кўтарилди. 

Ўзбекистон спорт делегациясига иккинчи медални Достон Рўзиев келтирди. -60 кг вазндаги дзюдочимиз бронза медали учун кечган беллашувда грузиялик Лука Гаделияни бир дақиқада иппон баҳоси эвазига енгишга муваффақ бўлди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг биринчи кунги баҳслари натижаларига кўра, 1 та олтин ва 1 та бронза медали билан 39 давлат орасида фахрли 3-ўринни эгаллаб турибди. Япония терма жамоаси 2 та олтин, 3 та кумуш, 2 та бронза медали билан пешқадамлик қилаётган бўлса, 1 та олтин ва 1 та кумуш медалига эга Озарбайжон иккинчи поғонани банд этган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг