UZ

Сўнгги янгиликлар

08:23Англия лига Кубоги. "Манестер Сити" "Брайтон"ни енгди, Ҳусанов захирадан майдонга тушди 0 07:46Тошкентда яна катта спорт байрами: Ислам Махачев ва Федор Емельяненко келадиган Жаҳон чемпионатига оз қолмоқда! 0 07:02Ян ва Двалишвилининг трилогия учун гонорари айтилганидан бироз кўпроқ бўлиб чиқди 0 23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 20:03Хитойда Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Ла Лига ўйинлари трансляция қилинмайди 0 19:29Пëтр Ян UFC`нинг энг яхши уч жангчиси қаторига кирди 0 18:43RIZIN чемпиони Ражабали Шайдуллаев Волкановски билан жанг қилиш ниятида 0 18:11Хамзат Чимаев Шон Стриклендни исталган вазнда жангга чорламоқда 0 17:33"Ливерпуль" МЮнинг трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин 0 16:46Дзюдочиларимиз Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги рақибларини билиб олишди 0 16:02Маҳмуд Мурадов Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди + ФОТО 0 15:17Двалишвили мағлубиятдан сўнг: "Бу машинани тўхтатиб бўлмайди" 0

31 янв 10:41
Янгиликлар

Шахмат

Tata Steel Chess 2026. Аржунни мағлуб этган Cиндаров пешқадам Абдусатторовга етиб олди + ФОТО

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича анъанавий Tata Steel Chess мусобақасида 11-туридан сўнг икки ўзбек гроссмейстери жадвалда қўшҳокимга айланди.

Турнирнинг кучлилар жам бўлган "Мастерс" гуруҳида дунёнинг етакчи 14 гроссмейстери қаторида ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳам бош соврин учун баҳс олиб боряпти ва эътиборлиси, кеча ўтказилган 11-турдан сўнг икки шахматчимиз 7 тадан очко жамғариб, турнир жадвалида қўшҳоким бўлиб олишди. Қўшимча кўрсаткичларга кўра Жавоҳир 1-ўринни банд этган, Нодирбек эса 2-ўринда.   

Кечаги тургача пешқадам бўлиб келган Абдусатторов қора доналарда нидерландиялик Йорден ван Форест билан муросага келди. Синдаров эса қора доналарда ўйнаганига қарамай, Ҳиндистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Аржун Эргаисини мағлуб этишга муваффақ бўлди. 

Мусобақанинг амалдаги чемпиони ҳиндистонлик Рамешбабу Прагганандҳа оқ доналарда ҳаракат қилиб, германиялик Винсент Кеймерга имкониятни бой бериб қўйди. Словениялик Владимир Федосеев яна бир олмон шахматчиси Маттиас Блубаум билан дуранг ўйнади. Туркиялик 14 ёшли гроссмейстер Ягиз Каан Эрдогмуш мезбонлар вакили Аниш Гирига ютқазди. Амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу ҳинд дербисида Аравиндҳ Читамбарам билан муросага келди. 

Ўн биринчи турдан сўнг Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов 7 тадан очко жамариб, биринчи ва иккинчи ўринларни банд этишган. Йорден ван Форест, Маттиас Блубаум ва америкалик Ҳанс Ниеманн ҳисобида 6,5 очкодан бор. Винсент Кеймер 6 очко билан 6-ўриндан жой олган.  

Tata Steel Chess 2026. 11-тур натижалари:

Рамешбабу Прагнанандҳа (Ҳиндистон) — Винсент Кеймер (Германия) 0-1 

Тай Даи Ван Нгуэн (Чехия) — Ҳанс Ниеманн (АҚШ) 0-1

Владимир Федосеев (Словения) — Маттиас Блубаум (Германия) 0,5-0,5 

Йорден ван Форест (Нидерландия) — Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) 0,5-0,5

Аржун Эригаиси (Ҳиндистон) — Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон) 0-1

Аниш Гири (Нидерландия) — Ягиз Каан Эрдогмуш (Туркия) 1-0 

Гукеш Доммаражу (Ҳиндистон) — Аравиндҳ Читамбарам (Ҳиндистон) 0,5-0,5

Бугун турнирда 12-турда Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда мусобақа кашфиётларидан бири германиялик Маттиас Блубаумга қарши баҳс олиб боради. Жавоҳир Синдаров ҳам оқ доналарда ўйнайди. У ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа билан ҳисоб-китоб қилади. Учрашувлар бизнинг вақт билан соат 18:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг