UZ

Сўнгги янгиликлар

17:51Ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга мағлуб бўлдик 0 17:28Тайсон Фьюри Усик билан трилогия қачон бўлиши мумкинлигини айтди 0 16:42"Реал" "Борнмут" футболчиси учун курашга қўшилди 0 16:0550 ёшли Фёдор Емельяненко Фрэнсис Нганну билан жанг қилишни орзу қилишини айтди 0 15:22Тайсон Фьюри Дональд Трампни Энтони Жошуага қарши жангга таклиф қилмоқчи 0 14:44Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 13:23ФАКТ. Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяни мағлуб эта олмаган 0 12:24Дана Уайт UFC қийматини 50 млрд долларга баҳолади 0 11:43"Тарихий натижа учун мукофот йўқ" — қозоғистонлик шахматчи норозилик билдирди 0 10:35Забит Магомедшарипов RAF Wrestling Лигаси билан шартнома имзолади 0 09:42Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикаси меҳмони бўлади 0 09:11Солт-Лейк-Ситидаги UFC 332 турнири иккита тарихий рекордни янгилади 0 08:40Бугун Жаҳон чемпионатида Элбек Тожиевга мухлислик қиламиз! 0 08:09Олимпиадада қатнашган шахматчилар Ватанга қайтишлари билан қамоққа олинди 0 07:38Миллатлар лигаси. Франция терма жамоаси Бельгияни тор-мор этди, Олиседа — дубль! 0

16 ноя 13:26
Янгиликлар

Шахмат

Tata Steel Chess India. Бироздан сўнг блиц мусобақаси бошланади

Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича "Tata Steel Chess India" турнирининг блиц баҳсларига навбат етиб келди.

Ўз тарихида олтинчи бор ўтказилаётган нуфузли мусобақанинг мукофот жамғармаси 41 500 АҚШ долларини ташкил этади. Кеча турнирда 9 турдан иборат рапид баҳслари якунланганди. Унда мусобақани мағлубиятсиз (6 ғалаба, 3 дуранг) ўтказган жаҳон рейтинги пешқадами Магнус Карлсен 7,5 очко билан рапид баҳслари ғолибига айланганди. Сўнгги 9-турда айнан Карлсен билан дуранг ўйнаган Нодирбек Абдусатторов 5 очко билан 4-ўринни банд этганди. 

Бизнинг вақт билан соат 13:30да Tata Steel Chess India турнирининг блиц баҳслари старт олади. Бугуннинг ўзида гроссмейстерлар 9 та турда ҳисоб-китоб қилишади. Нодирбек 1-турда оқ доналарда FIDE байроғи остида ўйнаётган россиялик Даниил Дубовга қарши баҳс олиб боради. Улар ўртасидаги рапид учрашувида дуранг натижа қайд этилганди. Нодирбек Абдусатторов ва Магнус Карлсен ўртасидаги блиц партияси 4-турга тўғри келади ва тахминан соат 14:30да бошланади.

Нодирбек Абдусатторов иштирокидаги партиялар:

13:30 1-тур: Нодирбек Абдусатторов - Даниил Дубов (FIDE)

13:50 2-тур: Аржун Эригаиси (Ҳиндистон) - Нодирбек Абдусатторов

14:10 3-тур: Нодирбек Абдусатторов - Видит Гужратҳи (Ҳиндистон) 

14:30 4-тур: Магнус Карлсен (Норвегия) - Нодирбек Абдусатторов 

14:50 5-тур: Нодирбек Абдусатторов - Рамешбабу Праггнанандҳаа (Ҳиндистон) 

15:10 6-тур: Уэсли Со (АҚШ) - Нодирбек Абдусатторов

15:30 7-тур: Нодирбек Абдусатторов - Сунилдут Лина Нараянан (Ҳиндистон) 

15:50 8-тур: Нодирбек Абдусатторов - Винсент Кеймер (Германия)

16:10 9-тур: Ниҳал Сарин (Ҳиндистон) - Нодирбек Абдусатторов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг