UZ

Сўнгги янгиликлар

14:09Чемпионлик пойгаси авжида. "Арсенал" ва "Ман Сити"нинг АПЛдаги тақвими қандай? 0 13:48Жавоҳир Синдаров: "Абдусатторов билан рақобат борми?" 0 13:27Кудерметова Istanbul Open турниридаги иштирокини бошлади 0 13:06Маҳмуд Мурадов Mangu Лигасида жанг қиладими? Спортчининг ўзи жавоб берди (ВИДЕО) 0 12:45"Унда улкан салоҳият бор". Агуэро Ҳусановни мақтади 0 12:24Ўзбекистон — хоккей бўйича Осиё кубогининг уч карра ғолиби! (+ФОТО) 0 12:03Qazaqstan Barysy Grand Slam 2026 турнирида иштирок этадиган таркибимиз тасдиқланди 0 11:42Ҳасанбой Дўсматовнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси аниқ бўлди 0 11:21Гвардиола кечаги очко йўқотишдан кейин АПЛдаги чемпионлик пойгаси ҳақида гапирди 0 11:00Зубайра Тухугов фаолиятини қайта тиклади 0 10:39Жавоҳир Умматалиев Манчестердаги катта проф бокс оқшомида ким билан жанг қилиши маълум бўлди 0 10:18Кураш бўйича катталар ўртасидаги XV Осиё чемпионати манзили ва санаси маълум 0 09:57Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:36Андижонлик ёшлар Диёра Келдиёрова ва Ҳасанбой Дўсматовдан маҳорат сабоқлари олишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:15TePe Sigeman 2026. 14 ёшли қардош гроссмейстеримиз пешқадам, Магнус ютқазди, Нодирбек Аржун билан ўйнади 0

25 окт 10:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тайсон Фюри: "Мен исталган вақтда боксга қайта оламан, лекин бунга хоҳишим йўқ"

Теглар :  Тайсон Фьюри
Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фюри яна бир бор боксга қайтишни режалаштирмаётгани, чунки рингга чиқиш учун ҳеч қандай мотивация қолмаганини айтди.

"Менда шунчаки қайтиш учун сабаб йўқ, - деди Фюри FurociTV телеканалига берган интервьюсида. - Ёшим 37 да, охирги 25 йил давомида бошимга калтак еганман, нима учун қайтишим керак? Илгари мен бу ишни пул ва камарлар учун қилардим. Ҳозир эса сарфлашим мумкин бўлганидан кўра кўпроқ пулим ва чексиз миқдордаги камар ва унвонларим бор. Бу мени бахтлироқ қиладими? Йўқ. Мен исталган вақтда боксга қайтиш имкониятига эгаман, лекин шунчаки бунга хоҳишим йўқ. Бугун менга бир миллиард фунт таклиф қилишингиз мумкин - ҳеч нарса ўзгармайди".

Эслатиб ўтамиз, сўнгги бор 2024 йилнинг декабрь ойида Александр Усикка қарши рингга кўтарилган Фьюри ўтган 11 ой давомида фаолиятини якунлаш ёки давом эттириш борасида бир неча бор ўз позициясини ўзгартирди. Аввалига у дам олишга кетаётганини айтди, бир неча ой ўтгач, у ижтимоий тармоқларда машғулотлардан олинган видеоларни намойиш этиб, қайтиб келишини фаол равишда ишора қила бошлади. Бир вақтнинг ўзида Александр Усик билан учинчи жанг санасини ҳам айтди - 2026 йил апрель! Бироқ, сўнгги пайтларда Фьюри яна ҳеч қачон бокс билан шуғулланмоқчи эмаслигини айта бошлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг