UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Дана Уайт: "Жонс билан бизнес қилиб бўлмайди, лекин..." 0 15:01"Реал" Лунин билан боғлиқ муаммолардан сўнг янги дарвозабон ҳақида ўйлаб қолди 0 14:38Арсланбек Махмудов — Тайсон Фьюри жангидан сўнг: "Менимча дуранг эди" 0 14:16Жон Жонс: "Фаолиятимни якунлаганимга ишончим комил эмас" 0 13:52Дана Уайт Чимаев — Стрикленд жангидан олдин қандай хавфсизлик чораларини кўришини очиқлади 0 13:29Ямаль "Барселона" раҳбариятига таклиф билан чиқди 0 13:08Мирра Андреева мавсумдаги иккинчи WTA 500 турнири бош совринига эга чиқди 0 12:47Фьюри агар Жошуага қарши жанг ўтказилмаса, яна кетиш билан таҳдид қилди 0 12:26UFC Оқ уйдаги байрам турнирининг расмий постерини намойиш этди + ФОТО 0 12:05Суперлига. Бугун 7-тур давом эттирилади 0 11:44Белал Муҳаммад: "Чимаев ва Коста UFC камари учун жанг қилади" 0 11:23Даниэль Кормье: "Қандай қилиб бир оёқда чемпионликни қўлга киритиш мумкин?" 0 11:02Азамат Мурзакановга илк мағлубиятни тақдим этган Пауло Коста узр сўради 0 10:41Италияда ҳали ҳам ЖЧ-2026`га бориш имконияти бор экан 0 10:20Монте-Карло "Мастерс" бош соврини ва миллион доллар кимга насиб этди? 0

24 апр 11:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тайсон Фьюри ва Фрэнсис Нганну рингда ўзаро жанг юзасидан келишиб олишди

Диллиан Уайтга қарши жангда WBC ва The Ring камарларини ҳимоя қилган Тайсон Фьюрининг фаолиятини якунлагани ҳақида хабар берган эдик.

Жанг якунланганидан сўнг Тайсон Фьюри оғир вазнда амалдаги UFC чемпиони Фрэнсис Нганнуни рингга чорлади. Аввалроқ, бу икки жангчининг бокс қоидалари асосида ўзаро рингда тўқнаш келишлари ҳақида хабарлар тарқаганди.  

"Барчасига якун ясашдан аввал рингга Фрэнсис Нганнуни чақирмоқчиман. Мен боксда оғир вазн чемпиониман, у эса бу вазнда UFC қироли. Нганну яхши спорт формасида, қаранг унинг мускулларини. Ўзаро жангимиз спортимиз тарихи учун янгилик бўлади. Иккимиз ҳам 120 кг вазндан оғирмиз. Бу эса жангнинг даҳшатли бўлишини таъминлаб беради", - деди "Лўлилар Қироли". 

Фьюрининг таклифи билан рингга кўтарилган Фрэнсис Нганну ҳам британияликка қарши жанг ўтказиш учун тайёр эканини маълум қилди.

"Сайёрамизнинг энг хавфли аҳмоғи ким эканини аниқлаб оламиз. Яна бир-икки ойдан сўнг жароҳатимдан фориғ бўламан. Бу гибридлар жанги бўлади", - дея қўшимча қилди Нганну.  

"Ваҳший"нинг UFC билан шартномаси шу йил якунига етади ва у ташкилот олдидаги мажбуриятлардан ҳоли бўлади.  

"Жангимиз 2023 йилда бўлиб ўтади", - деди Фьюри.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг