UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Эркин курашчиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби маълум! Рўйхатда Разамбек борми? 0 20:29Скалони Аргентина терма жамоаси билан хайрлашмоқчи 0 19:58Анвар Анваров дунёнинг энг кучли узунликка сакровчилари сафида 0 19:27Ислам Махачев UFC 333 турнирининг асосий жангларига тахмин билдирди 0 18:56Раҳмоновга Қозоғистон Президенти бирор масалани ҳал қилишда ёрдам берганми? 0 18:25Зўравонлик айблови ва жароҳатлар билан курашган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз 0 17:54Пауло Коста Эдди Хирн билан шартнома имзолади ва UFC`дан озод этишини талаб қилди 0 17:23Гэтжи деярли уч ойдан сўнг Оқ уйдаги турнирда Топурияни қандай мағлуб этганини тушунтирди 0 16:52Синдаров рапид бўйича дунё рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Олдинда фақат афсона бор! 0 16:21Эрлинг Холанд учинчи ўринга кўтарилиб олди 0 15:50Жастин Гэтжи нима учун Исламнинг мухлиси эканлигини тушунтирди 0 15:19"Иккала вариант ҳам аъло". Дана Уайт Топуриянинг навбатдаги рақиби ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:48Раҳмонов ММА тарихидаги уч севимли жангчисини очиқлади 0 14:17Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради 0 13:46Волкановски Рамазоннинг вазнидаги чемпионлик жангига ўз тахминини айтди 0

15 сен 17:40
Янгиликлар

Теннис, Болалар спорти

Теннис мактабида энг яхшилар саралаб олинди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  Теннис
Республика олимпия захиралари теннис мактаби – мамлакатимиздаги етакчи спорт масканларидан бири саналади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 апрелдаги «Республика олимпия захиралари теннис мактабини ташкил этиш тўғрисида» 848-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 июндаги “Республика олимпия захиралари теннис мактабининг фаолиятини ташкил этиш чора - тадбирлари тўғрисида”ги 132-сонли қарори асосида ташкил топган мазкур спорт даргоҳида бугунги кунда 55 нафар ёш спортчилар тенниснинг ўзига хос сир-асрорларини ўрганиб келишмоқда. Ортда қолган йиллар давомида бу ерда жуда кўплаб истеъдод эгалари вояга етишган. Таъкидлаш жоизки, мактаб тарбияланувчилари турли кўринишдаги нуфузли мусобақаларда муносиб қатнашиб, совриндорлар қаторидан жой олиб келишмоқда. 

Республика олимпия захиралари теннис мактаби раҳбарияти бу йилги қабул жараёнига ҳар томонлама пухта тайёргарлик ишларини олиб борди. 2020 йил 1-30 июль кунлари оралиғида 2009-2010 йилларда туғилган, умумтаълим ўрта мактабларининг 4-синфини битирган, теннис бўйича тайёрлов гуруҳида камида 3 йил шуғулланган, шунингдек, 2008-2009 йилларда туғилган,  5-синфни битирган Республика чемпионатлари ғолиби ва совриндори бўлган ҳамда Ўзбекистон теннис Федерацияси рейтингига эга ўғил ва қиз болалардан ҳужжатлар қабул қилинди. 

-  Бу йилги ўқувчиларни қабул қилиш жараёни ўзига хос тарзда бўлиб ўтди, дейиш мумкин. Юртимизда ҳукмронлик қилаётган коронавирус пандемияси сабабли абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ишларида айрим муаммолар юзага келди. Шунга қарамай,  август ойининг сўнгги ўн кунлигида жисмоний, тактик-техник ва психологик тайёргарлик бўйича синовлар уюштирилди. Имтиҳонларни қабул қилиш чоғида карантин қоидаларига тўлиқ амал қилинди. Масалан, бўлажак ўқувчиларимизнинг тана ҳарорати ўлчанди ҳамда шифокорлар назоратидан ўтишди. Шунингдек, спорт муассасаси ҳудудида ниқоб тақиб юришди ва тренер-ўқитувчилар ҳамкорлигида ҳаракат қилишди. Ўзаро мулоқат чоғида 2 метрлик оралиқ масофа сақланди. Имтиҳон икки кун давом этди, аввалига ўғил болалар  сўнгра, қизлар ўз омадларини синаб кўришди. Ўзбекистон теннис федерацияси бош котиби Ирода Тўлаганова, теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийи Петр Лебед, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигидан мутахассислар ҳамда Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети ўқитувчилари  имтиҳон жараёнини бевосита воқеа жойидан кузатишди. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланган қабул комиссияси аъзоларининг якуний хулосасига кўра, белгиланган синов меъёрларини муваффақиятли топширган 9 нафар ёш теннисчилар спорт мактабимиз ўқувчилари таркибига қўшилишди. Ўйлайманки,  сафимиздан жой олган истеъдод соҳиблари орасидан келгусида маҳоратли ракетка усталари етишиб чиқади, дейди, биз билан суҳбатда Республика олимпия захиралари теннис мактаби директори Самиғ Абидов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг