UZ

Сўнгги янгиликлар

20:38Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон асосий жамоаларида ғалабалар, учинчи терма жамоа Германияга ютқазди (барча натижалар) 0 19:02Арман Царукян нима учун UFC чемпионлик камари учун барча пулидан воз кечишга тайёрлигини тушунтирди 0 18:32Рафинья Ямални "Олтин тўп"га лойиқ деб ҳисоблайди 0 17:45Фёдор Емельяненко UFC собиқ чемпиони билан жанг қилмоқчи 0 17:16Mangu 5: Бу сафар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида кичик турнир бўлади 0 16:30Арман Царукян UFCдан допинг-тест учун махсус куртка олди 0 15:51Месси учун 500 млн: ақл бовар қилмас трансфер тафсилотлари ошкор бўлди 0 14:46Расман: Ўзбекистон бокс терма жамоасининг Осиё ўйинларида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди 0 14:32Триатлончиларимизнинг Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинлари учун таркиби маълум. Француз спортчимиз ҳам Японияга боради 0 13:45Осиё ўйинлари. Ўзбекистон аёллар МТЖ Хитой билан дуранг ўйнади 0 13:14Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Бугунги рақибларимиз ва жуфтликлар билан танишинг 0 12:53Бобур Абдулазизов илк бор Тошкентда ўтказиладиган IBA Nomad турнирида жанг қилади. Рақиб эски таниш (ПОСТЕР) 0 12:05Ҳиндистон шахмат терма жамоаси Самарқандда ташкилий муаммога дуч келди 0 11:22Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди 0 09:45Оксана Чусовитина ҳам Осиё ўйинларига боради! 0

03 май 09:05
Янгиликлар

Шахмат

TePe Sigeman 2026. Абдусатторов пешқадамигини сақлаб қолди. Бугун у Магнус Карлсенга қарши ўйнайди

Швециянинг Мальмё шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли TePe Sigeman 2026 турнирида 2-тур партиялари ортда қолди.

Мусобақада саккиз гроссмейстер бош соврин учун баҳс олиб бормоқда. Улар орасида Нодирбек Абдусатторов ҳамда жаҳон рейтинги етакчиси норвегиялик Магнус Карлсен ҳам бор. Мусобақанинг биринчи турида Абдусатторов қора доналарда ўйнаганига қарамай, турнирнинг ягона аёл иштирокчиси, хитойлик гроссмейстер Чжу Цзинерни мағлубиятга учратганди. 

Афсуски, 2-турда Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда ҳаракат қилганига қарамай, америкалик Энди Вудвард билан дуранг ўйнади. Ваҳоланки, Нодирбек жуда катта устунликка эга бўла туриб, бундан фойдалана олмади. Магнус Карлсен эса ҳамюртимизнинг очко йўқотишидан унумли фойдаланиб қолди. У қора доналарда ўйнаганига қарамай, швециялик Нилс Гранделиусни таслим этди. 

Иккинчи турнинг қолган партияларида дуранг натижа қайд этилди. Иккинчи турдан сўнг Нодирбек Абдусатторов қўшимча кўрсаткичларга кўра ҳамон пешқадам бўлиб турибди. Аммо Энди Вудвард ва Магнус Карлсен ҳам очколарини 1,5 тага етказиб, Нодирбекка етиб олишди. 


TePe Sigeman 2026. 2-тур натижалари: 

Ягиз Каан Эрдоғмуш (Туркия) — Аржун Эргаиси (Ҳиндистон) - 0,5:0,5

Нилс Гранделиус (Швеция) — Магнус Карлсен (Норвегия) - 0:1

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) — Энди Вудвард (АҚШ) - 0,5:0,5

Йорден ван Форест (Нидерландия) — Чжу Цзинер (Хитой) - 0,5:0,5

 

Бугун 3-турда Нодирбек Абдусатторов қора доналарда Магнус Карлсенга қарши баҳс олиб боради. Учинчи тур учрашувлари бизнинг вақт билан соат 18:00да бошланади. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, TePe Sigeman турнирининг сўнгги икки ғолиби ўзбекистонлик шахматчилар ҳисобланади. 2024 йил Нодирбек Абдусатторов, ўтган йили эса Жавоҳир Синдаров чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг