UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:08Эртага Осиё ўйинларида боксчиларимизни учта финал кутмоқда (бошланиш вақтлари) 0 18:52Леау Роналдуга тегишли бўлган 7-рақам остида қайдномага киритилди 0 17:00Сауль Альварес октябрь ойида WBC чемпионлик камари учун жанг қилади 0 15:48"Яна офисдаман". Илия Топурия машғулотларни қайта бошлаганини маълум қилди 0 15:01Осиё ўйинларининг 12-кунини иккита кумуш медаль билан якунладик 0 13:27Буюк Британия спорт вазири "Манчестер Сити" учун энг ёмон оқибатларни истисно этмаяпти 0 12:39Махачев: "Яхши жангчи бўлиш учун сочни калта олдириш керак" 0 11:11Теренс Кроуфорд боксга қайтиш-қайтмаслиги ҳақидаги саволга қатъий жавоб берди 0 10:00Агар Дана Уайт аралашса, Жошуа Фьюри билан жангдан воз кечиши мумкинлигини айтди 0 08:54Бугун Ўзбекистон МТЖ Сурияга қарши майдонга тушади 0 20:00Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:54Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 18:35Осиё ўйинларининг 11-кунида Ўзбекистон делегацияси 9 та медаль қўлга киритди 0 18:30Осиё ўйинлари. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Японияга пенальтилар сериясига кўра мағлуб бўлиб, финалга чиқолмади 0

04 май 19:23
Янгиликлар

Дзюдо

Терма жамоамиз Dushanbe Grand Slam турнирини 5 та медаль билан якунлади

Ҳозиргина Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри мезбонлик қилган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир ўз якунига етди.

Уч кун давомида мухлислар муросасиз беллашувлар гувоҳига айланишди. Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани 1 та кумуш 4 та бронза медали билан якунлади. Муҳайё Аҳматова фаолиятидаги биринчи IJF турнири медалини айнан Душанбеда қўлга киритди. У финал баҳсида Олимпиада чемпиони ва совриндори Амандин Бушарга имкониятни бой бериб қўйди, холос. 

Артём Штурбабин, Ҳожиакбар Тошев, Муроджон Йўлдошев ва Ўткирбек Тўрабоев терма жамоамизга Dushanbe Grand Slam турнирининг бронза медалларини тақдим этишди. Беш нафар дзюдочимиз бешинчи, яна беш нафари еттинчи ўринни эгаллади. 

Кумуш медаль соҳибаси

-52 кг: Муҳайё Аҳматова


Бронза медаллар

-66 кг: Артём Штурбабин 

-73 кг: Ҳожиакбар Тошев

-81 кг: Муроджон Йўлдошев

+100 кг: Ўткирбек Тўрабоев


Мусобақада катта таркиб билан иштирок этган Тожикистон терма жамоаси 4 та олтин, 3 та кумуш, 4 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Озарбайжон ва Франция терма жамоалари кучли учликдан жой олишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг